"Шунингдек, биз Россия кучлари томонидан кассетали ўқ-дорилардан фойдаланишнинг бир неча ҳолатлари, жумладан, аҳоли пунктларида ҳам ишончли хабарларни олдик"
24 февраль куни Угледар шаҳридаги марказий шаҳар касалхонасида кассетали снаряд портлаши оқибатида тўрт нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди, яна 10 киши жароҳатланди, тез ёрдам машиналари, фуқаролик автомобиллари ва шифохонага зарар етказилди.
Шунингдек, Харковнинг бир қанча туманларида кассетали снарядлардан ўққа тутилган, бунинг оқибатида 9 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган, 37 нафари яраланган.
“Аҳоли яшовчи ҳудудларда кассетали ўқ-дорилардан фойдаланиш ҳарбий ҳаракатларни тартибга солувчи халқаро гуманитар ҳуқуқ тамойилларига мос келмайди”.