Исроил ҳукуматидаги манба Зеленский Беннеттнинг маслаҳатига амал қилишдан бош тортганини айтди.
Манбага кўра, Беннет Зеленский билан телефон орқали суҳбат ўтказиш ташаббускори бўлган ва унинг давомида у: “Агар мен сизнинг ўрнингизда бўлганимда, халқим ҳаёти ҳақида ўйлаган бўлардим ва бу таклифни қабул қилган бўлардим”, деб айтган.
Украина президентининг жавоби қисқа бўлди: “Мен сизни эшитдим”.
Нашрнинг қайд этишича, Беннеттнинг сўзлари Зеленский ва унинг атрофидагиларга ёқмаган.
"Беннет бизга таслим бўлишни айтди ... Биз буни қилмоқчи эмасмиз. Биз биламизки, Путиннинг таклифи фақат бошланиши”, — деди расмий.
Нафтали Беннет сўнгги кунларда Украина ва Россия Федерацияси ўртасидаги келишувда воситачи ролини ўйнашга ҳаракат қилмоқда. У Москвага ташриф буюрган ва у ерда Владимир Путин билан музокаралар ўтказган ва Зеленский билан бир неча бор телефонда гаплашган. Ушбу воситачилик ҳаракатлари ҳали аниқ натижа бермади.