loader
Foto

Саудияликлар яна битта журналистни қийнаб ўлдиришди

Манбаларнинг хабар беришича, ҳукумат Twitter нинг Дубай шаҳрида жойлашган минтақавий офисидаги «каламушлар»дан фойдаланиб, Жассир администратор сифатида аниқлаганлар. У март ойида ҳибсга олинганди.

Манбаларга кўра, бу айғоқчилар Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмоннинг собиқ ёрдамчиси Сауд ал-Қаҳтоний томонидан ташкил қилинган кибер-армиянинг бир қисми ҳисобланади.

Аввалроқ ал-Қаҳтоний твиттерда ҳақиқий бўлмаган исмлардан фойдаланиш Саудия Арабистонини твиттерда танқид қиладиганларни ҳимоя қила олмаслигини айтганди.

Ал-Жассирнинг ўлдирилиши бошқа бир журналист, Жамол Хашукджининг ўлимидан сўнг бир ой ўтиб рўй берди. Бироқ, бу Саудия Арабистони ҳудудида рўй берганлиги ва уни мустақил манбаларда исботлаш қийин эканлиги сабабли Саудия ҳукумати уни охиригача инкор қилиб келади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР