АҚШ расмийларига кўра, Россия Хитойдан уни Украина билан урушда қўллаб-қувватлашни ва ҳарбий техника тақдим этишни сўраган.
Амалдорнинг сўзларига кўра, Россия санкцияларга қарши туриш учун Хитойдан қўшимча иқтисодий ёрдам сўраган.
АҚШ расмийлари Москва излаётган ҳарбий техника тури ҳақида батафсил тавсиф беришдан бош тортди.
Шунингдек, улар Хитойнинг Россия Федерацияси сўровларига реакциясини муҳокама қилишни ҳам истамади.
АҚШ Хитойнинг Россиядан ёрдам сўраб қилган ҳар қандай сўровларига жавоб беришини яқиндан кузатмоқда.
Манба: The New York Times