Бу ҳақда Афғонистонда Британия қўшинларига қўмондонлик қилган полковник Ричард Кэмп маълум қилди, дея хабар бермоқда The Mirror.
Путин камида ҳарбий жиноятларда айбланиши керак, дейди полковник.
"Путин ағдарилиб, ҳибсга олиниб, Россияда ёки халқаро жиноий судда суд қилинса яхши бўларди", - дейди Кемп.
"Агар қотилликкача етиб борадиган бўлса, бу кўпчилик учун ёқимсиз бўлиши мумкин. Аммо унинг ҳаёти Украинада ва бошқа жойларда аллақачон ўлдирилган ва келажакда ўлдирилиши мумкин минглаб одамларнинг ҳаётидан каттароқ аҳамиятга эга эмас.
У Россия қўшинларининг «олий бош қўмондони» бўлиб, ноқонуний агрессив уруш бошлашни буюрган ва қонуний нишондир»,-деди полковник.
Британия ҳукумати Гитлерга суиқасдни иккинчи жаҳон уруши пайтида режалаштирган. Агар у 1930-йилларнинг охирларида тинчлантирилгандан кўра йўқ қилинганида эди, 70 миллион кишини ўлдирган можаро бўлмаган бўлар эди, деди Кемп.
«Усама бен Ладен, «Ислом давлати» раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодий ва Эрон республика гвардияси қўмондони Қосим Сулаймоний – уларнинг барчаси Ғарбга тўғридан-тўғри таҳдид соларди.
Уларнинг барчаси ушбу таҳдидларга қарши курашиш учун ўлдирилган. Путин доимий ва ҳалокатли таҳдид солмоқда, у ҳокимият тепасида экан, бу таҳдид йўқолмайди.
Уни йўқ қилишга ёрдам бериш биз учун устувор бўлиши керак. Агар Путиннинг олигархларига етарлича босим бўлса, бу сарой тўнтаришига олиб келиши мумкин", деди полковник.