loader
Foto

Путин Шимолий Кореяга ёрдам сўраб мурожаат қилди, Ким Чен Ин уни ерга урди - Mirror

Бу ҳақида Британиянинг Mirror нашри маълум қилди.

Нацистлар Россия Украинага ҳужум қилиш учун мўлжалланган кучларини деярли тугатиб бўлди, шу сабабли ҳозирда «дўстона» мамлакатлардан ёрдам сўраяпти, лекин улар ғарб санкцияларига дучор булишни истамаяпти.

Пхеньян тарихан Совет Иттифоқининг коммунистик давридаги алоқалар сабабли Москванинг асосий иттифоқчиси бўлиб келгани ва Украинага қарши ҳаракатларда Путинни оммавий қўллаб-қувватлаганига қарамай, Россиянинг ҳарбий авантюраси ҳатто шимолий кореялик диктатор учун ҳам «ҳаддан ташқари ақлдан озганлик» бўлиб кўринди.

XSoviet-News муаллифи Херстнинг сўзларига кўра, Ким Путинга ёрдам кўрсатишни рад этди.

"Россия Шимолий Кореядан муваффақиятиз боскинида ёрдам сўраган. Шимолий Корея жавоб берди: "Сиз биз учун жуда ақлдан озгансиз", деди у Твиттерда.

 Аввалроқ «Апостроф» Россия Хитойдан ҳарбий ва молиявий ёрдам сўрагани, шунингдек, ўз аскарлари учун озиқ-овқат олишни истаётгани ҳақида хабар берган эди. Бироқ, Хитой Ғарбнинг кучли иқтисодий санкцияларига дучор бўлишни истамади.