loader
Foto

Хитой элчиси Украинани қўллаб-қувватлашини эълон қилди - Кремл ғазабда

Бу ҳақда Хитойнинг Украинадаги элчиси Фан Сяньжун Львов вилоят ҳарбий бошқармасида бўлиб ўтган учрашувда айтиб ўтди.

"Хитой ва Украина стратегик ҳамкорлардир, бу йил мамлакатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги нишонланади. Хитой Украина халқи учун дўстона мамлакатдир. Элчи сифатида шуни масъулият билан айтишим мумкинки, Хитой Украина учун ҳам иқтисодий, ҳам сиёсий жиҳатдан абадий яхши куч бўлиб қолади. Биз ҳар доим сизнинг давлатингизни ҳурмат қиламиз, муносабатларни тенглик ва ўзаро манфаат асосида ривожлантирамиз. Биз украиналиклар танлаган йўлни ҳурмат қиламиз, чунки бу ҳар бир миллатнинг суверен ҳуқуқидир", - деди дипломат.

АҚШнинг Россиядаги собиқ элчиси Майкл Макфол Хитойнинг Украинадаги элчиси украиналикларнинг барқарорлигини олқишлаб, Украинани тиклаш учун иқтисодий кўмак ваъда қилганидан кейин Кремл ғазабланганини даъво қилмоқда.

Аввалроқ Хитойнинг АҚШдаги элчиси Цинь Ган унинг мамлакати Россиянинг Украинага ҳужум қилиш режалари ҳақида ҳеч нарса билмаслигини айтган эди.

13 март куни New York Times нашри АҚШ ҳукуматидаги манбаларга таяниб, Россия Украина билан урушдаги қийинчиликлар туфайли Хитойга иқтисодий ва ҳарбий ёрдам сўраб мурожаат қилганини хабар қилди.

Ўз навбатида, Хитой ҳукумати АҚШ разведкаси берган Хитойнинг Россияга ҳарбий ёрдами ҳақидаги хабарлари фейк эканлигига ишонтиради.

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР