loader
Foto

Рогозин Россиянинг GPS дан узиб қўйилиши эҳтимолини инкор қилмади

«Роскосмос» бош директори Дмитрий Рогозиннинг айтишича, АҚШ Россияни Global Positioning System (GPS) сунъий йўлдош навигация тизимидан узиб қўйиш масаласини кўриб чиқмоқда.

«Биласизми, бугун санкциялар доирасида Қўшма Штатлар Россия Федерациясини GPS дан узиб қўйиш имкониятини кўриб чиқяпти. Бу ҳақида биласизми? Билмайсиз. Мен эса сизга бу масаланинг кўриб чиқилаётганини айтишим мумкин», — деди давлат корпорацияси раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, бундан «асабийлашиш»га арзимайди, чунки ҳар бир смартфон Россия Глобал навигацион сунъий йўлдош тизимига (ГЛОНАСС) уланган.

2014 йил май ойида, Россия Бош вазири ўринбосари лавозимини эгаллаб турган пайти Рогозин мамлакат ҳудудида 11 та GPS ер усти станциясининг иши тўхтатиб қўйилиши ҳақида айтган эди