loader
Foto

Россия КХШТ (ОДКБ) мамлакатларига ялинишга тушди

Президент офиси раҳбарининг маслаҳатчиси Михаил Подолякнинг айтишича, ҳужумдаги муваффақиятсизликлар туфайли Россия ваҳимага тушиб «жонли куч»  захираларини қидирмоқда

"Россия ваҳимага тушиб «жонли куч» захираларини қидирмоқда - Тинч океани йўналишидан ҳамма нарсани жалб қилиб, КХШТ (ОДКБ) давлатларини кўндиришга уринишда давом этмоқда", - деб ёзади у.

Унинг сўзларига кўра, Россия Федерацияси янада вайрон қилувчи артиллерияга ўтди: Кинжал ва Бастион тизимлари тинч шаҳарларда қўлланиляпти.

20 март, якшанба куни Путинга яқин россиялик тарғиботчи ва ЧВК Лига (Вагнер) эгаси Евгений Пригожин билан боғлиқ бўлган мунтазам жангари гуруҳлар Украинага кела бошлади, деб хабар беради Украина разведка Бош бошқармаси.