loader
Foto

Британия разведкаси MI-6 собиқ раҳбарининг айтишича, Путин «изоляция қилинган ахборот пуфаги»да яшаяпти

Украинада варварлик уруши бошлаган, тинч аҳолини ўлдираётган Россия Президенти ўзи томонидан яратилган ахборот пуфагида изоляцияда бўлиб, бу ерга ташқаридан жуда оз ахборот киради, айниқса, унинг қарашларига зид бўлган ҳар қандай ахборотнинг кириш имкони йўқ.

Бу ҳақида MI-6 Британия разведка хизматининг собиқ раҳбари Джон Соуэрс айтди, деб ёзади BBC.

Қайд этилишича, бугунги кунда Путин билан гаплашадиганлар доираси Британия разведкаси маълумотларига кўра, босқинчи давлат президентининг дунёқараши ва унинг хаёлга ўрнашиб қолган ғояларига қўшиладиган одамлар билан чекланган.

“Кремлнинг ҳаракатларини тушуниш билан боғлиқ муаммо шундаки, Путин Москвада қарор қабул қилувчи ягона шахсдир”, деб тушунтиради аввалроқ Россияда Марказий разведка бошқармаси операцияларини бошқарган Джон Сифер.

Россия каби яхши ҳимояланган тизимда раҳбарнинг миясида нималар бўлаётгани ҳақида яхши маълумотга эга бўлиш жуда қийин, деди MI-6 нинг собиқ раҳбари, айниқса унинг кўпчилик одамлари аслида нима бўлаётганини билмаса.

Психология профессори Адриан Фернхемнинг таъкидлашича, Путин фақат бир нечта одамни эшитади ва бошқа барча фикрларни блоклайди.

"У фақат маълум бир сонли одамларни эшитади ва бошқа барча фикрларни блоклайди, деган маънода ўз тарғиботининг қурбонидир. Бу унга дунёга ғалати қараш беради ", дейди Адриан Фернхэм.