loader
Foto

Хитой Россияни мушкул аҳволда қолдирди: Bloomberg уруш бошланганидан кейин Россия ва Хитой ўртасидаги савдонинг пасайганлигини қайд этди

Украинага ҳужум туфайли Россия Федерациясига нисбатан жорий этилган санкциялар Россия-Хитой савдосига ҳам зарба берди. Бу ҳақда Bloomberg ёзади.

Россия Украина билан қонли уруш бошлаган февраль ойининг охиридан бошлаб хитойлик харидорлар ва уларнинг кредиторлари Россиядан кескин четланди. Улар Россия Федерациясидан, шу жумладан энергия манбалари: кўмир, суюлтирилган газ ва хом нефть сотиб олишдан ўзини олиб қочишмоқда.

Хитой компаниялари, шубҳасиз, Қўшма Штатларнинг иккиламчи санкциялари остига тушишни хоҳламайдилар. Улар учун Америка молия тизимига киришни таъминлаш муҳимроқдир.

Хитой-Россия савдо айланмасига логистика муаммолари ва Россиянинг бир қатор банклари SWIFT халқаро пул ўтказмалари тизимидан узиб қўйилиши ҳам таъсир қилди.

Россиянинг таниқли сиёсатшуноси Станислав Белковский Telegram орқали вазиятга изоҳ берди. У рўй бераётган воқеаларни киноя билан Пекин ва Москванинг "буюк дўстлик хроникалари" деб атади.

"Ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи Хитой компаниялари учун АҚШ молия тизимига кириш Россия билан тузилган битимларнинг афзалликларидан кўра муҳимроқдир. Шундай қилиб, кекса Джо Байден кимга ва нима билан таҳдид қилишни билади " - деди эксперт.