Бу ҳақида Германиянинг Welt газетасига берган интервьюсида Бундесвернинг истеъфодаги генерали Клаус Виттман маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Россия армияси урушга мутлақо тайёр эмас бўлиб чиқди, бунинг натижасида у катта йўқотишларга дучор бўлди. Логистика блицкриг учун мўлжалланган ва Москвадаги қўмондонлик украиналикларнинг қаршилигини кутмагани аниқ, деди у.
“Россия қўшинлари ёқилғи, эҳтиёт қисмлар ва озиқ-овқат танқислиги туфайли далада вақти-вақти билан қолиб кетгани ҳақида тобора кўпроқ хабарлар оляпмиз”, деб ёзади яна бир ҳарбий эксперт Маркус Кеупп.