loader
Foto

648 та босқинчидан фақат учтаси омон қолди: Арестович Россия Федерациясининг мотоўқчи бригадаси тугатилгани ҳақида

Бугун, 25 мартда Украина президенти офиси раҳбарининг маслаҳатчиси Алексей Арестович РФ қуролли кучларининг 200-мотоўқчи бригадаси «юк-200»га айлангнини хабар қилди.

Украина ҳудудида жанговар ҳаракатлар давомида РФ ҚК 200-мотоўқчи бригадаси 648 та ҳарбий хизматчисидан фақат уч киши омон қолиб, улар ҳам турли даражада яраланган, деди Арестович.

Россия Федерациясининг Қуролли Кучларида яна битта бригадага камайди, бу эса украиналик ҳимоячиларни хурсанд қилмай қолмайди.

Арестович, шунингдек, Чернобаевка аэродромига Украина қуролли кучлари берган 10 та зарбаси натижасида Россия Федерацияси Қуролли кучларининг 49-армияси генерал-лейтенанти Яков Резанцев йўқ қилинганлигини айтди.

200-алоҳида мотоўқчи бригада Мурманск вилоятида, Норвегия билан чегарадан 10 км узоқликда жойлашган; бу қисм Ғарбий ҳарбий округга кирарди; у 1997 йилда ташкил топган. Арктика учун "жанглар"га узоқ вақт давомида тайёрланган ва Арктика дивизияси деб номланиши режалаштирилган.

Дивизиянинг айрим ҳарбий хизматчилари 2014 йилда Қримни босиб олишда, шунингдек "ЛХР"ҳудудидаги жангларда фаол иштирок этишган. 2014 йил октябрь ойида 32-назорат пункти ҳудудида «Айдар» ва УКҚ 24-ОМБР жангчиларига қарши пистирма уюштирган. 2015 йил қишда улар Дебальцевода жанг қилишган. 2022 йил март ойида бутун бригада Харьков яқинида йўқ қилинди.