Суми вилоятида Украинага қарши жанг қилган Россия Федерациясининг 15-мотоўқчилар полкининг ҳарбий хизматчилари жанговар ҳаракатларда қатнашишдан бош тортди.
Бу ҳақида Украина Қуролли кучлари бош штаби маълум қилди.
Қайд этилишича, душман Суми вилоятида фаол ҳарбий ҳаракатлар олиб бормаган. Шу билан бирга, қўшинларни қайта гуруҳлаш ва уларни Россия Федерацияси ҳудудига олиб чиқиш, олинган йўқотишлардан кейин жанговар самарадорликни тиклашда давом этди.
Босқинчилар шахсий таркибининг маънавий ва психологик ҳолати ниҳоятда паст, дейди ҳарбийлар.
“15-мотоўқчилар полкининг ҳарбий хизматчилари урушда қатнашишдан бош тортмоқда”, — дейилади хабарда.