Вазирлик масжидларда имом ва намозхонларни намоз вақтида тасвирга олиш учун камералардан фойдаланишни ва барча оммавий ахборот воситалари орқали намозларни жонли эфирда кўрсатишни тақиқлади.
Шунингдек, вазирлик маълум қилишича, ифторлик лойиҳаларини ўтказишни режалаштираётган ташкилотлар вазирликдан рухсат олиш учун ариза топширишлари керак. Шунингдек, Рамазон ойида масжидларда диндорларга ифторлик тарқатаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари ўз фаолиятини тегишли масжид имом-хатиблари билан мувофиқлаштириши зарурлигини таъкидлади.
Ифторлик лойиҳалари билан параллел равишда ваъз ўтказишни режалаштирган ташкилотлар лицензия олиш учун ариза топширишлари керак.