loader
Foto

Шольц Россиядан энергия импортини тўхтатиш вақтини эълон қилди

Россиядан газ, кўмир ва нефть каби энергия манбалари Украина босқинидан сўнг Ғарбга таъсир қилиш элементларига айланди - рублнинг тушишини кучайтириш учун Россия тўловларни ўз валютасига ўтказмоқчи бўлди. Аммо Германия бу масалада аллақачон мустақилликка тайёрланмоқда - канцлер Олаф Шольц бу йил мамлакат Россия кўмирини импорт қилишни тўхтатиши мумкинлигини айтди, кейин нефть билан ҳам ушбу жараён тез бўлиши мумкин.

Бу ҳақда сиёсатчининг сўзларига таяниб немис ОАВлари хабар бермоқда.

У, шунингдек, нефт ва газ импортини зудлик билан тўхтатиш ғоясини рад этди, чунки бу бутун саноатни ёпишни англатади. Шольц, мавжуд газ миқдорининг математик моделларига қарамай, уни ҳали ҳам мамлакатга етказиб бериш кераклигини ва Европа қувурлари газни шарқдан етказиб бериш учун мўлжалланганлигини эслатди.