loader
Foto

Жанубий Осетиядан 300 аскар Украина билан жанг қилишдан бош тортди

Россия томонидан босиб олинган жанубий Осетиядан 300 га яқин аскар Россия армияси билан Украинага қарши курашишдан бош тортди. Улар ўлиш учун урушга ташланган деб ўйлашди, қуролларини ташлашди ва автостоп орқали уйларига қайтишди, деб хабар беради «Главред2. Маълумотни "республика"нинг собиқ раҳбарияти тасдиқлайди.

Жанубий Осетия собиқ "президенти", Эдуард Кокойти аскарлар ҳақиқатда Украинага қарши ҳарбий ҳаракатларда иштирок этишни рад қилгани ҳақида Telegram каналида ёзган.

Ўзининг Twitter-аккаунтида осетиялик блогер Алик Пухаев айтишича, 300 та ҳарбий краина билан жанг қилишдан бош тортган. Уларнинг аксарияти – этник осетинлар. Ҳарбийлар уларни «махсус операция»га ўлиш учун ташлашган деб ҳисоблашди.

"Бугун Россия ҳарбий базасидан 300 га яқин ҳарбий хизматчи (асосан этник осетинлар) Жанубий Осетияга ўзлари қайтиб келишди, чунки улар Украинадаги "махсус операция" пайтида ўлишга ташлашган деб ўйлашди", - деди Пухаев.

30 март куни Украина Қуролли кучлари бош штаби Россия босиб олинган Абхазия ва Жанубий Осетиядан 5 батальон тактик гуруҳини ўтказганини хабар қилди. Уларнинг сони 2000 киши атрофида.

Эслатиб ўтамиз, Россия ҳарбийлари Украина билан урушда қатнашишдан оммавий равишда воз кечишни бошладилар. Аввалроқ, Калининграддан келган 58 аскар яқинда Украина қуролли кучлари билан жангларда қатнашган Белгород вилоятидаги ҳамкасблари билан суҳбатлашгандан сўнг уйларига қайтишга қарор қилишди.