loader
Foto

Путиннинг маслаҳатчилари Украинадаги уруш борасида уни алдашяпти – Оқ уй

Оқ уйнинг алоқа бўйича директори Кейт Бедингфилд брифинг пайтида маслаҳатчилар Путинни Украинадаги Россия кучларининг самарадорлиги, шунингдек санкцияларнинг Россия иқтисодиётига таъсири ҳақида нотўғри маълумот беришини айтди, чунки улар ҳақиқатни айтишдан қўрқишади.

"Шундай қилиб, Путиннинг уруши стратегик хато бўлиб, узоқ муддатда Россияни заифлаштириши ва жаҳон саҳнасида тобора кўпроқ изоляция қилиши тобора аниқ бўлмоқда", дея қўшимча қилди у.

Аввалроқ Pentagon матбуот котиби Жон Кирби Украинадаги уруш пайтида Путин "Мудофаа вазирлиги томонидан тўлиқ маълумотга эга эмаслигини" айтган эди.

ОАВ хабарларига кўра, Путиннинг маслаҳатчилари унга Украинадаги Россия армияси билан боғлиқ вазият аслид қандай эканлиги ҳақида айтмаяпти. CNN, номи ошкор қилинаган расмийга таяниб, АҚШ маълумотларига кўра, Путин "уни алдашаётганини ҳис қилди" ва энди диктатор ва Россия Мудофаа вазирлиги ўртасида доимий кескинлик мавжуд.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР