loader
Foto

Қозоғистонлик тадбиркорлар рамазон ойида нархларни пасайтиришга чақирилди

Энди масжидларда ниқоб кийиш шарт эмас. Тунги жамоат намозига ҳам рухсат берилади. Ўтган йили пандемия сабабли Рамазон ойида оммавий таровеҳ намози ўқиш тақиқланган эди. Таровеҳ намозини мусулмонлар уйида ўқишганди.

“Мен тадбиркорларни халқимиз аҳволини инобатга олган ҳолда, муқаддас ой шарафига ижтимоий аҳамиятга эга товарлар ва озиқ-овқат нархларини 10 фоизга арзонлаштиришга чақираман, – деди Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси Науризбай кажи Таганули.

Рамазон ойи арафасида Қозоғистон мусулмонлари диний идораси ҳузурида Диний ахборот маркази очилди.