loader
Foto

Ўқитувчиларга Рамазон ойида рўза тутаётган ўқувчиларга қандай муносабатда бўлиш кераклигини ўргатилди

Шунинг учун ҳам Хьюстонлик бир гуруҳ мусулмон оналар “Мусулмон ўқувчиларингизни билинг” тадбирини уюштирдилар, унда шаҳарнинг турли бурчакларидан келган 100 га яқин педагог ва 100 дан ортиқ мусулмон ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари Рамазон ойи ҳақида маълумот олишди ва рўза тутувчиларга қандай ёрдам беришни ўрганишди.

"Асосий мақсадимиз мусулмон болалари ва уларнинг эҳтиёжлари, улар дуч келиши мумкин бўлган баъзи қийинчиликлар ҳақида гапириш ва уларнинг мактаб ҳаётини осонлаштиришга ҳаракат қилиш", - дейди фаоллардан бири Дина Абдулраҳмон. “Биз ўқитувчиларнинг Рамазон ойи келаётгани ва нималар бўлишини билишларини истаймиз”, — деди тадбир ташкилотчилари.

Учрашув учинчи маротаба ўтказилмоқда ва унда кечки овқат, маҳаллий имомнинг ислом дини ва урф-одатлари ҳақида маърузаси, Рамазонга хос масалаларни кўриб чиқишни ўз ичига олади.