“23 март, чоршанбадан муқаддас Рамазон ойигача Қатардаги йирик чакана савдо дўконлари билан маслаҳатлашган ҳолда 800 дан ортиқ товарларнинг нархи пасайтирилди”, — дейилади МоCИ баёнотида.
Чегирмали маҳсулот тоифаларига Рамазон ойида оила учун зарур бўлган энг муҳим озиқ-овқат ва истеъмол товарлари киради, масалан: асал, ун ва ун маҳсулотлари, ёрма ва маккажўхори доналари, йогурт ва сут маҳсулотлари, кукунли ва қуюлтирилган сут, пишлоқлар, шарбатлар, шакар, қаҳва ва унинг маҳсулотлари, хурмо, минерал ва шишали сув, қалай (алюминий) фолга, қоғоз салфеткалар, кир ювиш кукуни, ахлат қоплари, макарон маҳсулотлари, дуккаклилар, гуруч, музлатилган сабзавотлар, парранда ва паррандачилик маҳсулотлари, тухум, гўшт маҳсулотлари, томат пастаси, чой, сариёғ, хамиртуруш, туз, шахсий парвариш ва уй тозалаш воситалари, озиқ-овқат ва кулинария мойлари.