loader
Foto

Байденнинг қўнғироғидан сўнг: таклиф қилинган чегирмаларга қарамай, Ҳиндистон Россиядан нефт сотиб олмади

Бу ҳақида хабардор манбаларига таяниб, Reuters агентлиги маълум қилди.

IOC олтингугурт миқдори юқори бўлган хом нефт навларини, шу жумладан Urals ни сотиб олишдан бош тортди. Бу компания аллақачон етарли миқдордаги захира тўплаганлиги билан боғлиқ.

Бу АҚШ Президенти Жозеф Байден ва Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди ўртасидаги телефон орқали суҳбат фонида содир бўлгани муҳимдир. Улар суҳбатининг асосий мавзуларидан бири эренгетика эди. АҚШ раҳбари Россия нефтини сотиб олиш Нью-Деҳли манфаатларига мос келмаслигини аниқ айтди.

Аввалги тендерларда IOC ма ойида етказиб бериш шарти билан 6 млн баррелга яқин Urals нефтини сотиб олган эди. Энди эса харидлар тўлиқ тўхтатилди.

Қизиғи шундаки, ҳиндлар ҳатто баррелига 35 доллар мисли кўрилмаган чегирмага қарамай, Urals га қизиқиш билдирмади.

Глобал компаниялар Украинага қарши уруш бошлаган Россия Федерацияси билан ҳамкорликдан қочишлари сабабли руслар «қора олтин»ни шу қадар арзонга сотишга мажбур бўлмоқдалар. Ҳатто Хитой фабрикалари ҳам Urals харидларидан қочишни бошлади.