Майнц марказий ҳимоячиси Ниахате 2 апрелдан бери рўза тутмоқда. Ҳакам 65-дақиқада унинг сув ичиб олиши учун ўйинни тўхтатди.
26 ёшли франциялик ҳимоячи сувдан бир қултум ичиб олгач, ҳакамга ишора билан миннатдорчилик билдирди, деб хабар беради The Independent.
Бу Бундеслига тарихида Рамазон ойида ўйинчига оғиз очиб олиш учун биринчи марта ўйин тўхтатилиши эмас.
Эслатиб ўтамиз, якшанба куни РБ Лейпциг "Хоффенхайм" устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонганида, бош ҳакам Бастиан Данкерт Муҳаммад Сиамаканга ифторлик қилиш учун бир неча дақиқа вақт берди.