loader
Foto

Россиянинг "Москва" крейсери – Қора денгиз флотининг флагмани – иккита «Нептун» ракетаси билан йўқ қилинди

"Улар "Москва" ракета крейсери бизнинг чегарачилар уни Змеиный оролидан жўнатган манзилга кетганини тасдиқладилар", деб ёзди Марченко. - Қора денгизни қўриқлаётган Нептун ракеталари Россия кемасига жуда жиддий зарар етказди. Украинага шон-шарафлар!".

"Москва крейсеригп ҳозиргина иккита Нептун ракетаси билан зарба берилди, деди Карпенко. - Турибди, ёняпти. Денгизда эса бўрон. Афтидан, тактик сув чўктириш талаб қилинади."

Украина Президенти офиси раҳбарининг маслаҳатчиси Алексей Арестовичнинг сўзларига кўра, кемада ёнғин бошланган. "Кема бортида 510 киши. Нима бўлганини тушунолмаймиз. Ёки иккита денгизчи нотўғри жойда чекишган. Ёки улар яна бир бор хавфсизлик чораларини буздилар. Белгород омадсиз бўлгани каби, Москва ҳам омадсиз бўлди", - дейди у.

Американинг SkyNews телеканал ўз манбаларига таняниб ъабар қилишича, «Москва» ракета крейсерида ёнғин бошланган. Унинг сўзларига кўра, Россиянинг бошқа кемалари ёрдамга келади. Манбага кўра, кема Одессанинг жанубидаги Змеиный оролидан 25 денгиз милида жойлашган.

Шу билан бирга, Россия томонидан ҳеч қандай тасдиқ йўқ. Ракета зарбаси ҳақидаги биринчи хабардан бери (Киев ва Москвада 21:00) икки соат давомида Россия давлат оммавий ахборот воситаларида крейсер ҳақида биронта ҳам тасдиқлаш ёки рад этиш билан бирорта ҳам хабар чиқмади. Россия Қора денгиз флоти матбуот хизмати The Insider сўровига жавоб бермади. Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги ҳам Украина томонининг баёнотларига муносабат билдирмади. (Сўнг Ариестович ва яна бир қанча Украин ОАВлари хабарни тасдиқлади)