loader
Foto

Битта зарба Путинни бутун бошли фронтдан маҳрум қилди

Россия Федерациясининг Қора денгиз флотининг "Москва"  флагмани Украина ракеталари томонидан йўқ қилиниши, шубҳасиз, тарихий лаҳзадир. Одессани қўлга киритиш борасида Кремлнинг режалари пучга чиқди. Россия Федерацияси мағлубиятга учради.

Бу ҳақида таниқли россиялик блогер, ҳарбий мухбир Аркадий Бабченко ўзининг Telegram блогида ёзади.

У Украина қуролли кучлари ракета крейсерини ва самолёт ташувчиларни йўқ қилиш учун мўлжалланган ядровий жанговар кемани йўқ қилишга муваффақ бўлганидан ҳайратда. Бу операция албатта ҳарбий ишлар бўйича жаҳон дарсликларига киритилади.

Зарба бериш вақтида Москва бортида ярим мингга яқин ҳарбий хизматчи, С-300 ҳаво мудофааси тизими учун 68 та ракета ва бошқа кучли қуроллар бўлган. Бу улкан ҳарбий куч.

Крейсер Россиянинг Қора денгиз флотининг флагмани, яъни бошқарув элементлари билан жиҳозланган қўмондонлик кемаси бўлганлиги ҳам муҳимдир. Аслида, бу фронтнинг сузувчи штаби эди. Агар бундай куч қуруқликда йўқ қилинса, бу ажойиб миқёсга эга бўларди, деб таъкидлади Бабченко.

"Бу ҳалокатли мағлубият бўлади. Бу шунчаки тўлиқ fuck-up бўларди. Бутун уруш давомида бундай нарса йўқ эди. Ва эҳтимол бўлмайди ҳам. Далалар жасадлар ва йиртилган темир билан тўлиб тошган бўларди. Биттагина дала майдони эмас. Далалар", - дея журналист воқеа кўламини тушунтирди.

Унинг таъкидлашича, Кремл Украинага қарши бошлаган катта урушда "Москва" жуда жиддий рол ўйнаган. Айнан шу кема Бердянскка десант ташлашни ҳимоя қилган, Россия Федерациясининг бутун Қора денгиз флоти учун ҳаводан пана қилишни амалга оширган. Россия Федерацияси раҳбарияти, шубҳасиз, уни Одессага ҳужум қилишда денгиз операцияларини бошқариш учун ишлатишни режалаштирган.

"У Путин томонидан махсус операциянинг иккинчи қисми деб эълон қилинган Одессага ҳужум қилишни ҳаводан ҳимоя қилиши ва бошқариши керак эди", деди Бабченко.

Энди босқинчиларнинг бу режалари барбод бўлди. Россия энди десант кемаларини Украинанинг босиб олинган портларига қурол-яроғ, асбоб-ускуналар ва ишчи кучини узатиб, жазосиз ҳайдашга қодир эмас. Умуман олганда, Кремл учун Украинанинг денгиздан қамалини сақлаб қолиш жуда қийин бўлади. Тан олинмаган Приднестровье учун ер усти йўлаги ҳам, эҳтимол, унутилиши керак.

"Бу фронтга тезкор қўмондонлик қилишнинг барбод бўлиши. Фронтга, Карл. Мана энди ҳаммаси атиги битта ўқ узиш билан йўқ қилинди. БИТТА ЎҚ УЗИШ БИЛАН… Украина битта ўқ узиш билан БУТУН МИНТАҚАДАГИ кучлар нисбатини ўзгартириб юборди. Энди тушунгандирсиз, нима рўй берганини?" – хулоса қилади Бабченко.