loader
Foto

Ўзбекистонда унутилган масжид қайта тикланади

Бошқарманинг изоҳларидан келиб чиққан ҳолда, масжиднинг қаровсиз қолган биноси маданий мерос объекти сифатида тан олиниб, тегишли миллий рўйхатга киритилган. Масжид XIX-XX асрларда қурилган. Ўтган асрнинг 20-йилларида масжид ёпилган, унинг ҳудудида омборхона ташкил этилган. Бироқ масжид биносида ёнғин содир бўлиб, 1930-йилларда у қаровсиз қолдирилган.Самарқанд маданий мерос бошқармаси масжидни қайта тиклаш лойиҳасини ишлаб чиқиб, Маданий мерос агентлигининг илмий-эксперт кенгашига тақдим этган. Ишлар 2023 йилга мўлжалланган. Қайта тикланган масжид диққатга сазовор жой ва сайёҳлар ташриф буюрадиган масканга айланади.