Бу ҳақида Украина Мудофаа вазирлиги вакили Вадим Скибицкий умуммиллий телемарафон эфирида айтиб ўтди.
Ҳарбий разведка маълумотларига кўра, Қора денгиз флоти қўмондони адмирал И. Осипов лавозимидан четлатилган ва ҳибсга олинган. Штаб бошлиғи - Қора денгиз флоти қўмондонининг биринчи ўринбосари, вице-адмирал С. Пинчукка нисбатан ҳам тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Скибицкийнинг айтишича, 6-армия қўмондони генерал-лейтенант В. Ершов, Жанубий ҳарбий округнинг 22 АК қўмондони генерал-майор А. Марзоев, ғарбий ҳарбий округнинг 1-танк армияси қўмондони генерал-лейтенант С. Кисель ҳамда қўмондонларнинг муовинларидан бири лавозимидан озод этилган.
ГУР вакилининг қайд этишича, репрессия таъминотчи бўлинмаларга ҳам таъсир қилган. Хусусан, Шарқий ҳарбий округ қўшинларининг моддий-техника таъминоти ёмон ташкил этилганлиги туфайли полковник М. Пономарев 103 алоҳида моддий-техника таъминоти бригадаси командири лавозимидан озод этилди.
Аввалроқ, Россиянинг Украинага бостириб кириши арафасида разведкадаги муваффақиятсизликлар учуе Россия Федерацияси ФСБ "5 хизмати" раҳбари, генерал Сергей Беседа «Лефортово» ҳибсхонасига ўтказилганди.