loader
Foto

С-300 Украинада металлоломга айланмоқда

Россиянинг мақтанган С-300 "Фаворит" зенит-ракета комплекси Украинада ўзини ҳимоя қила олмади ва Украина Қуролли кучлари томонидан йўқ қилинди.

Россиялик "Фаворит"нинг украиналик ҳарбийлар билан учрашуви оқибатлари акс этган видеони 30 апрел куни украиналик ҳарбий қўмондон Андрей Цаплиенко «Телеграм»да эълон қилди.

Россия ракета тизимидан деярли ҳеч нарса қлмади. Видеога кўра, зарба машинанинг чап томонига берилган. Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими энди қайта тикланмайди, чунки у куйган металлолом уюмига айланган.

Таъкидлаш жоизки, С-300 рус армиясининг фахридир. Унинг асосий вазифаси турли баландликларда ва 200 км гача бўлган масофаларда ҳаво ва ердаги душман нишонларини йўқ қилишдир. У муҳим объектларни, шу жумладан қўмондонлик пунктларини ракета ва бошқа ҳужумлардан ҳимоя қилиши керак. Бироқ, амалиёт шуни кўрсатадики, Россиянинг "Фаворит"и Украина Қуролли Кучлари зарбасидан ўзини ҳам ҳимоя қила олмади.

Россиянинг С-300 комплекси фронтнинг қайси қисмида йўқ қилингани ҳозирча маълум қилинмаган.

Шуни таъкидлаш керакки, Украина Қуролли Кучлари Бош штабининг расмий хулосасига кўра, икки ойлик фаол жанговар ҳаракатлар давомида Россия армияси аллақачон Украинада 77 та ҳаво мудофаа тизимини йўқотган. Улардан қанчаси С-300 эканлиги ҳозирча номаълум.