loader
Foto

Татаристон муфтийсининг Ғалаба куни муносабати билан мурожаати

Бугун мамлакатимизда Ғалаба байрами – мустаҳкам ирода ва руҳ, қаҳрамонлик ва ўлмас жасорат тимсолига айланган, миллионлаб инсонлар жабр кўрган, қалбимизда муқаддас хотира сифатида сақланиб қолган улуғ сана нишонланмоқда.

Татар шоири ва қаҳрамони Мусо Жалил ва унинг фашизмга қарши сафдошлари шарафига қад ростлаган энг машҳур ёдгорлик мажмуасининг гранит деворига Қуръондан қуйидаги сатрлар ўйиб ёзилган:

«Уларни илк марта йўқдан бор қилган Зот тирилтиради ва У ҳар бир яратилган нарсани билувчидир», деб айт» (Ёсин, 79).

У ерда Аллоҳ Таолонинг каломи бежизга битилмаган: шубҳасиз, Улуғ Ватан уруши фронтларида фашистларга қарши, ҳар бир инсонга Худо томонидан омонат қилиб топширилган ўз оиласи ва Ватани номидан жанг қилган мусулмон аскарлари Аллоҳнинг йўлида ҳам жанг қилдилар. Демак, иншааллоҳ, Аллоҳ Таоло ўлик деб ҳисоблашни ман қилган шаҳид бўлиб вафот этдилар. Дарҳақиқат, одамларнинг яшаш ва эркинлик ҳуқуқини тасаввур қилиб бўлмайдиган талофатлар эвазига қаҳрамонларча ҳимоя қилган, бошимиз узра тинч ва обод осмонни ато этган жангчилар хотирамиздан ҳеч қачон ўлмайди. Оғир меҳнати билан фронт ортида фашистларга қарши курашганларни унутишга ҳаққимиз йўқ. Иккинчи жаҳон уруши йилларида халқимизнинг меҳнат фронтидаги ва жанг майдонидаги жасоратлари ўлмас!

Олти даҳшатли йилнинг 4 йилида фашистик босқинчиларга қарши кураш Ватанимиз ҳудудида давом этди. Ғалаба ўн миллионлаб инсонларнинг ҳаёти эвазига эришилди. Яъни, Улуғ Ватан уруши миллатчилик инсоният цивилизацияси вайроналарига олиб келадиган оқибатларга сабабчи бўлиши мумкинлиги барчамиз учун сабоқдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: "Асабияга даъват қилувчи ҳам, асабия учун курашган ҳам, асаби учун ўлган ҳам биздан (мусулмон умматимиздан) эмас" деган насиҳатларини ёдда тутиш керак. (Сунан Абу Довуд томонидан ривоят қилинади). Ривоят қилинишича, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Ё Расулуллоҳ! Асабия нима?» нима деб сўраганларида улар: "Ўз миллатингни (ёки қабилангни) бошқаларга зулм қилишда қўллаб-қувватлаш", деб жавоб берганлар. Инсоният тарихидаги энг йирик ва қонли урушда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг буюк аҳамиятини унутиш боболаримиз, Иккинчи жаҳон уруши қурбонлари ва қаҳрамонлари хотирасига хиёнат қилиш демакдир.

Ҳурматли диндошлар! Урушда ва фронт ортида ҳалок бўлган қаҳрамонлар руҳига дуолар қилиб, тирик фахрийлар учун Аллоҳдан раҳм-шафқат сўраб, фарзандларингиз ва набираларингизга Улуғ Ватан урушидаги ғалабанинг тарихий хотирасини етказишингизни сўрайман. Қодир Тангри Россияни қайғу ва азоб-уқубатлардан узоқлаштирсин, унга фаровонлик берсин, инсониятга барака, халқларга ўзаро тушуниш, ҳар бир хонадон ва оилага бахт берсин. Омин!

Татаристон муфтийси Камил хазрат Самигуллин