Маълумки, Қуръони Карим бир қанча суралардан ташкил топган. Қуръонда бир юз ўн тўрт (114) сура бор. Бу саноқ Оллоҳ таолонинг Амри билан Ҳазрати Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи ва саллам тарафларидан белгилаб берилган. Ҳар бир суранинг ўз ичида қамраб олган алоҳида мазмун-моҳияти бор.
Қуръони Каримдаги биринчи сура «Фотиҳа» сурасидир. «Фотиҳа» сўзининг луға-вий маъносидан англашилганидек, бу сура Қуръонни очувчидир. Яъни, Қуръоннинг аввалида келгани ва ўзи қисқагина - етти оятдан иборат бўлса-да, бутун Қуръони Ка-рим мазмун-моҳиятини ўз ичида мужассам гани учун ҳам Қуръоннинг мазмунини «Очувчи» деган номга эга бўлган.
Энди бу суранинг Оллоҳ таоло ҳузуридаги мақом-мартабасига келсак, улуғ саҳобалардан Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу шундай ривоят ганлар: «Бир куни жаноб Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам: «Сенга Қуръондаги энг улуғ сурани айтиб берайми», дедилар. «Айтинг, ё Расулуллоҳ», дедим. «Бу Алҳамду лиллаҳи роббил ала-мийн» сурасидир, дедилар». Яъни, Пайғамбар алайҳиссалом бу сўзлари билан «Фотиҳа» сураси Қуръондаги энг улуғ сура деб баҳо бердилар.
Муслим, Насоий ва бошҳалар Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят ган ҳади-си шарифда шундай дейилади: “Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларида Жаброил алайҳиссалом билан ўтирган эдилар, юқоридан, самодан келган бир овозни эшитдилар. Шунда Жаброил осмонга кўз тикиб: “Эй Муҳаммад, бу самодан тушаётган бир малакдир. У ҳеч қачон Ерга тушмаган эди”, деди. Сўнгра у малак оҳиста Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб, салом берди ва деди: “Мен Сизга икки Нурнинг хушхабарини келтирдим. Улар Сиздан аввал бирон пайғамбарга берилган эмас. У икки нур “Фотиҳа” сураси ва “Баҳара” сурасининг сўнгги оятларидир. У икки-сидан бир ҳарф ўқисангиз ҳам Сизга ўқиганингиз — сўраганингиз берилади”.
Ҳақиқатан, юқорида таъкидлаганимиздек, Оллоҳ таоло ушбу буюк сурага - мана шу етти оятга Ўз Қудрати билан Қуръондаги бутун мазмунни мухтасар қилиб жойлаб қўйган экан. Шунинг учун ҳам бу энг улуғ сурадир. Шу сабабдан бу сура ҳар бир мусулмоннинг тилида, дилида ва намозларининг ҳар ракъатида бор бўлган сурадир. Ҳатто Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Фотиҳа” сураси ўқлмаса, намоз комил бўлмайди», деганлар. Демак, бу сура намозимизнинг ҳар ракъатида бизга ҳамроҳ бўлган ва доимий тилимиздан тушмайдиган сурадир.
Агар эътибор сак, «Фотиҳа» сурасидаги яна бир Илоҳий сир-синоатга гувоҳ бўламиз. Намозхон одам ҳар куни беш вақт намозида ўттиз икки марта шу сурани ўқийди. Энди 70-80 га кирган инсон ушбу сурани неча минг марта ўқиганлигини тасаввур қилинг. Яна нафл ибодатларни ҳам адо қиладиган ва намозлардан ташқари бу суранинг ўзини мудом такрорлаб ўқиб юрадиган кишилар ҳам бор. Лекин ажабки, сизнинг айтадиган сўзларингизнинг ичида шу сурадан кўра сизга суюклироқ, севик-лироқ сура, суюклироқ бир сўз йўқдек.
Яъни, ҳар ҳандай сўз ҳам такрорлайверсангиз, эскириб қолади, зерикасиз, озгина ўқимай турсам, дейсиз. Лекин Оллоҳнинг Каломи бўлган бу буюк Сўзни - «Фотиҳа» сурасини ҳар куни неча бор такрорламанг, зерикмайсиз, билъакс, роҳатланасиз, ором оласиз, дилингиз равшан тортади - очилади, чунки бу сура «Очувчи» сурадир.
Бу суранинг яна бир номи «Уммул-Қуръон»дир. Яъни, “Қуръоннинг онаси”дир. Бутун Қуръоннинг маъносини ўз ичига олгани учун ҳам шу номни олгандир.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят инган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Ушбу сура Қуръоннинг онасидир, у Китобни Очгувчи-дир, у Етти такрорлангувчидир”, деб марҳамат дилар.
Шунингдек, ушбу сурайи карима “Шифо” сураси деб ҳам аталади. “Сиҳоҳи ситта”да (олти саҳиҳ ҳадислар тўпламининг ҳаммасида) Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди: “Расулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва саллам бизни - ўттиз отлиқ аскарни жангга жўнатдилар. Иўлда бир араб қишлоғига тушдик. Улардан бизни меҳмон қилишларини сўраган эдик, истамадилар. Шунда баногоҳ уларнинг бошлиҳларини чаён чақиб олган экан, улар бизнинг олдимизга келиб: “Ораларингизда чаён чаҳҳанига қарши дам соладиган киши борми?” деб сўрашди. Мен шундай дуони билишимни айтиб: “Аммо сиз-лар бизга ҳақ тўламасангизлар мен ҳам дам солмайман”, дедим. Улар: “Биз сизларга ўт-тизта қўй берамиз”, дейишгач, мен “Алҳамду” сурасини етти марта ўҳиган эдим, ҳалиги одам дарддан бутунлай халос бўлди. Биз қўйларни олганимиздан кейин кўнглимизда шубҳа уйғонди ва улардан биронтасига тегмай, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва сал-ламнинг ҳузурларига келиб, бўлган воқеани айтиб берган эдик, у зот: “Алҳамду” руқия - у билан дам солса шифо бўладиган сура эканини қаердан билдинг? У қўйларни таҳ-симлаб олинглар ва менга ҳам ўзларингиз билан бирга бир улуш бўлинглар”, дедилар.
Аҳмад ва Байҳаҳий “Шуъабул-иймон” китобида Абдуллоҳ ибн Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам унга: “Мен сенга Қуръонда нозил бўлган энг яхши сура ҳақида хабар берайинми?” дедилар. Абдуллоҳ: “Хабар беринг, ё Расулуллоҳ”, деган эди, айтдилар: “У Фотиҳа сурасидир. Унда барча касал учун шифо бордир”.
Яна Оллоҳ таоло бу сурани «Сабъул-масоний», деб ҳам атайди. Яъни, бу - доим такрорланувчи етти оят, деган мазмунни билдиради. Қуръони Каримда Оллоҳ таоло жаноби Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламга хитоб қилиб: «(Эй Муҳаммад алайҳис-салом), дарҳаҳиҳат, Биз Сизга етти такрорланувчини (яъни, етти оятдан иборат бўлган, ҳар бир ракъат намозда такрорланадиган “Фотиҳа” сурасини) ва Улуғ Қуръонни ато этдик», дейди. (Ҳижр сураси, 87-оят). Яъни, Оллоҳ таоло ушбу улуғ сурани «Қуръон»нинг ёнида алоҳида таъкидлаб айтади. Такрорланувчи дегани, ҳар ракъат намозимизда такрорланиб тургани сабаблидир. Баъзи уламолар такрорланувчи дейилганининг сабаби бу сура Қуръони Каримдаги бошҳа суралардан фарқли ўлароқ, икки бор нозил бўлган деб ҳам тафсир қиладилар. Яъни, аввал Маккайи мукаррамада, сўнг Мадинайи мунавварада иккинчи марта нозил бўлган, шунинг учун такрорланувчи деган номга эга, дейдилар.
1.Меҳрибон ва Раҳмли Оллоҳ номи билан.
Етти оятдан иборат бўлган ушбу муборак суранинг аввалги ояти «Бисмиллаҳир роҳ-манир роҳийм» оятидир. Бу ояти карима 114 та сурадан 113 тасининг аввалида келиши билан бирга мана шу биринчи суранинг илк оятидир. Фав;ат «Бароат - Тавба» сурасидан бошқа 113 та суранинг олдида «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм» келади. Бу кўпчилик уламолар наздида «Алҳамду» сурасининг биринчи оятидир. Айрим уламоларимиз: «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм» Оллоҳнинг оятидир, лекин сураи Фотиҳанинг биринчи ояти эмас, балки ҳар бир сура олдида келадиган алоҳида оятдир»- дейдилар.
Ушбу ояти карима «Меҳрибон ва Раҳмли Оллоҳ номи билан», деган маънони анг-латади ва бу билан Оллоҳ таоло бизга ҳар ишни ёлғиз Унинг номи билан бошлаши-миз зарур эканини таълим беради. Яъни, биз мўмин-мусулмонлар қиладиган ҳар бир ишимизни ўз номимиздан қилмаймиз, ёки ўзимизга ўхшаган инсонлардан бўлган ки-шининг номидан ҳам қилмаймиз, ёки бирор миллат ёки мамлакат номидан ҳам эмас, балки бутун оламларнинг Парвардигори бўлган Оллоҳ номи билан қиламиз. «Бисмил-лоҳ», деганимиз, Оллоҳ номи билан, деганимиздир.
Ҳазрати Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва саллам бир муборак ҳадисларида: «Ҳар бир муҳим, аҳамиятли иш Оллоҳнинг номини зикр қилмасдан бошланар экан, у иш охирига етмайди, балки чала бўлиб, кесилиб қолади», деганлар. Мана шунинг учун ҳам биз Шариати Исломийя буюрган, ижозат берган ҳар бир ишни Оллоҳ номи билан бошлаймиз, биз - мусулмонлар мана шундай шарафга эгамиз. Бу мақом ҳар бир ишини «бисмиллоҳ» билан бошлаш эътиқодида бўлган инсондан фаҳат «бисмиллоҳ» деб бош-лайдиган ишларни, яъни, ҳалол, покиза ва савобли амалларни қилишни тақозо этади.
Демак, Оллоҳ таоло ҳаром ган, Оллоҳнинг номи билан бошлаб бўлмайдиган иш-ларга мусулмон одам қадам босмаслиги лозим. Аммо кимда-ким Оллоҳ таоло ҳаром қилган, Шариатимиз манъ қилган, Динимиз қайтарган нотўғри, гуноҳ-жиноят ишларни Оллоҳнинг номи билан бошласа, ундай кимса диндан чиқиб, кофир бўлади. Чунки Оллоҳнинг номи билан фақат ҳалол ишларни бошлашга буюрилганмиз, ҳаром иш учун «бисмиллоҳ» деган одам диндан чиқади. Масалан, Оллоҳ таолонинг ароқни ҳаром қилганини билиб туриб кимдир уни «бисмиллаҳир роҳманир роҳийм», деб ичса, бу одам кофир бўлади. Аммо бу сўзни айтмай ичса, кофир эмас, гуноҳкор бўлади, бас, қилмишидан тавба қилиб, кейин бу ҳаромга қайта яқинлашмаса, Оллоҳ унинг бу гуноҳини кечиши умид қилинади. Лекин шу ҳаромнинг истеъмолини Оллоҳ номи билан бошлаши, бамисоли, Оллоҳ таоло буни ҳалол қилган, дегани бўлиб, ақидамизга кўра, ҳаромни ҳалол ёки ҳалолни ҳаром деган киши диндан чиқиб, кофир бўлади.
«Меҳрибон ва Раҳмли Оллоҳ номи билан».
Оллоҳ таоло бу ояти каримасида ҳар бир хайрли ишни Ўзининг номи билан бош-лашимизга амр қилар экан, нафақат номи билан, балки У Зотнинг улуғ сифатларини ҳам номига қўшиб айтишга буюради. Ҳа, Оллоҳ таоло Ўзининг Раҳмон ва Раҳийм исм-сифатларини айтишга буюрди. Нега? Эътибор беринг, Оллоҳ таолонинг сифат-лари жуда ҳам кўп. Оллоҳ таолонинг ҳамма нарсадан ғолиб, кофирларни азобловчи, деган маънодаги «Қаҳҳор» сифати бор, шунингдек, қаттиқликка далолат қилувчи яна бошқа сифатлари ҳам мавжуд. Лекин бизларга «Меҳрибон ва Раҳмли Оллоҳ номи билан», деб бошлашимиз буюрилди. Бу билан, биринчи навбатда, биз банда-ларга Яратганнинг Меҳрибон, Раҳмли Зот экани намоён бўлса, шу билан бирга Ҳаҳ таолонинг бу улуғ сифатини бандалари ҳам ўзлаштириши лозим экани буюриляпти. Зотан, Пайғамбар алайҳиссалом: «Оллоҳнинг хулқи билан хулқланинглар» деган-лар. Оллоҳ таолонинг хулқи, бири Раҳмонлик ва яна бири Раҳиймлик, яъни, меҳри-бонлик ва раҳмлиликдир.
Демак, меҳрибонлик ва раҳмлилик мусулмон инсонда энг кўриниб турадиган сифат бўлиши керак. Шунинг учун ҳам ҳар куни, ҳар соатда Қуръондан бир сура ўқисак, Меҳ-рибон ва Раҳмли Оллоҳ номи билан бошлайман, деб тилимизда, тилимиз орқали бутун вужудимизда шу меҳрибонлик ва раҳмлилик фазилатлари сингиб кетиши учун Рабби-миз ҳар бир ишни Узининг мана шундай гўзал сифатлари билан бошлашимизга буюрган. Уламолар: «Биргина «бисмиллаҳир роҳманир роҳийм», деган оятнинг ўзи кишини иймон келтириб, мусулмон бўлиши учун етарлидир» - дейдилар. Яъни, бунда ҳам Оллоҳнинг исми ҳамда У Зотнинг Раҳмон ва Раҳим каби сифатлари зикр қилинди. Қарангки, бир-гина сўз билан биз Парвардигоримизнинг зотини ва сифатларини танидик. Энди кенгроқ тушунишга бир ҳаракат қилайлик: меҳибонлик - Раҳмон сифати қандай сифат?
Бизлар Оллоҳнинг бу улуғ сифатини чегарасига, ниҳоясига етиб-англашдан ожиз-миз. У Зот шу ҳадар Меҳрибондир. Жаноб Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам тарафларидан келган бир ҳадиси муборакда айтиладики: «Дунёдаги ҳар бир нарсага Оллоҳ таоло Узининг меҳридан улашган». Масалан: ҳар бир ота-она у хоҳ инсон бўл-син, хоҳ ҳашорат бўлсин, хоҳ ҳайвонот бўлсин, ўзининг фарзандига меҳрибондир.
Агар дунёда меҳр бўлмаса, дунёнинг ўзи бўлмайди. Бутун дунёни ушлаб турган нарса меҳр-оқибатдир. Мана шу меҳр Еру осмонга Меҳрибон Оллоҳ таоло томонидан улашилгандир. Оллоҳ таоло бир муборак ҳадиси Қудсийда «Мен меҳрибонлик сифа-тини юзга бўлиб, шундан бир қисмини бутун оламга тарқатдим, қолган тўқсон тўқ-қизини Ўзимда олиб қолганман», дейди. Кўрамизки, барча инсонлар ўз яҳинларига меҳрибонлик қиладилар, хусусан ўз фарзандларига қанчалар меҳрибон эканини кў-рамиз. Ҳақиқатан ҳам ҳайвонотми, ҳашоратми, барча-барча жонзотлар ўз болаларига меҳрибондир. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам бир ҳадиси муборакларида: «Чопиб кетаётган от ҳам оёғини ерга қўйишда боламни босиб олмай, деб бир ерга қараб олади. Бу Оллоҳ таоло мана шу отнинг дилига солиб қўйган меҳрнинг аломатидандир», - деганлар.
Ёхуд, масалан бирон товуқни ҳайдайдиган бўлсангиз, у сиздан қўрҳиб нарироқ ке-тиши мумкин. Лекин агар унинг ёнида жўжалари бўлса-ю, сиз уларга тегинадиган бўлсангиз, товуқ ўз жонини хатарга қўйиб, сизга даф ади. Бу ҳам ўша жониворнинг ўз болаларига бўлган меҳрибонлигидан - Оллоҳнинг бутун оламга тарқатган бир қисм меҳридандир. Бундай меҳрни Яратганнинг ҳар бир махлуқида кўрасиз. Буларинг барчаси ўша бир қисм меҳрдан бўлиб, қолган тўқсон тўққизини Оллоҳ таоло Охират Куни учун олиб қўйди. Бандаларим - Менга иймон келтирган, Мени тани-ган, ҳаётларини Менга ибодат ва яхши амаллар қилиш билан ўтказган бандаларимни Қиёмат Кунида мана шу Меҳрим билан сийлайман, гуноҳларини кечираман, Менинг мангу зиёфатхонам бўлган жаннатга мана шу Меҳрим билан киритаман, деб, юздан тўққсон тўққиз фоиз меҳрини Охират Кунига олиб қўйди.
Оллоҳ таолонинг Раҳмон сифати бутун дунёдаги мўмину кофир, яъни,, Оллоҳни та-нигану танимаган, ҳатто Оллоҳ таолонинг Бор ва Бир эканини инкор қилган инсонлар-га ҳам баробар дахлдор сифатдир. Яъни, Оллоҳ таоло дунёда мўминларни фойдалан-тиргани каби кофирларни ҳам фойдалантираверади. Яхши инсонларни фойдалантир-гани каби жуда ёмон жиноятчиларга ҳам бу ҳаётдан насиба бериб қўйган. Оллоҳ таоло бу дунёдаги меҳрини ҳаммага улашар экан. Уламолар Оллоҳ таолонинг бу сифатини барча мўмину кофирга тааллуқли деб тафсир қиладилар.
Аммо Оллоҳ таолонинг Раҳийм - Раҳмлилик сифатига келсак, Оллоҳ таоло Охират-да фақат мўминларгагина раҳм-шафқат кўрсатади. Оллоҳ таоло айтади: «У мўмин-ларга Раҳмли бўлган Зотдир». (Аҳзоб сураси, 43-оят). Бас, Қиёмат Кунида Оллоҳнинг Раҳму Шафқатига, Меҳру Раҳматига бу дунёда покиза иймон ва соф эътиҳод билан яшаб ўтган одамларгина етадилар.
Демак, Оллоҳ таоло бу дунёда ҳаммага Меҳрибон, Охират диёрида эса, фақат мў-минларгагина раҳм-шафҳат Эгаси бўлган Зотдир. Шунинг учун бизлар бу дунёдан бир мўмин одам сафар қилса, Оллоҳ раҳмат син деймиз, яъни, энди Охират диёрида Оллоҳнинг Раҳматига сазовор бўлсин, деганимиз бўладики, бу Раҳматга фақат мўминлар муяссар бўладилар.
2. Ҳамду сано барча оламларнинг Парвардигори бўлмиш Оллоҳ учундир.
Айрим уламолар, юқорида айтиб ўтганимиздек, «Бисмиллоҳ»ни сураи Фотиҳадан биринчи оят десалар, бошқа олимлар, хусусан бизнинг Ҳанафий мазҳаб уламолари сураи Фотиҳанинг биринчи ояти «Алҳамду лиллаҳи роббил аламийн»дир, деб бунга далил келтирадилар. Масалан, улуғ муфассирлардан Табарий «Жомиул-баён» тафсирларида шундай дейди: «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм», деб Оллоҳнинг Раҳмон ва Раҳим сифати зикр қилинганидан кейин бир оят ўтказибоқ, яна Раҳмон ва Раҳим сифати зикр қилиниши аввалги «Бисмиллоҳ» «Фотиҳа» сурасидан ташқаридаги бир оят эканлигига далилдир».
Демак, «Алҳамду лиллаҳи роббил аламийн» ояти айрим уламолар наздида сураи Фотиҳанинг биринчи оятидир. Бошқа уламолар иккинчи ояти, дейдилар. Бу билан маъно ўзгармайди, лекин биз, модомики, Қуръони Карим тафсирини ўрганишга ҳара-кат қилар эканмиз, уламоларнинг бу тафсирини ҳам билиб ўтишимиз фойдадан холи бўлмас.
«Алҳамду лиллаҳи роббил аламийн» оятининг мазмуни - «Ҳамд, сано, мақтов, ол-қиш Ёлғиз Оллоҳ учундир. У Оллоҳ бутун оламларнинг Хожаси, Парвардигори, Эга-сидир», дегани. Яъни, ҳамду санони, мақтов-олқишни Ёлғиз Оллоҳ учун қилишимиз керак.
«Алҳамду» калимаси «барча мақтов, барча ҳамду сано билан мақтайман, ҳамд ай-таман» деган маънони билдиради. Яъни, бирон маҳтов йўҳки, ўша мақтов билан Оллоҳ мақталмаса. Ҳар бир мақтов Ёлғиз Оллоҳнинг ҳаққидир.
«Лиллаҳи» - «Ёлғиз Оллоҳникидир, Оллоҳ учундир» деган маънони англатади ва бу табиий ҳолдир. Чунки Оллоҳ таоло — бутун оламларнинг Эгаси бўлган Парвардигори-миз маҳтовга лойиқ бўлган танҳо Зотдир. У Зотни маҳтаб шукрона қилишимизга са-баблар жуда кўп. Оллоҳнинг бизга берган неъматлари ҳам беҳад ва беададдир. Қуръони Каримда Оллоҳ таоло: «Агар сизлар Оллоҳнинг неъматларини санасангизлар, уларнинг саноғига етолмайсизлар», дейди. (Иброҳим сураси, 34-оят).
Ҳақиқатан, бизга саноқсиз неъматларни Оллоҳнинг Ўзи бериб қўйган. Бунинг учун эса албатта бу неъматларни бизга берган Зотга ҳамд айтишимиз керак. Ҳамд Эгаси бўлиш Ёлғиз Оллоҳнинг ҳаққи! Чунки у Зот бутун оламларнинг Парвардигоридир. Роббимиз бизларни инсон иб яратди. Инсонлар орасидан бизга марҳамат кўрсатиб, Ўзининг Йўлидаги, мусулмон бандалари қаторида Тўғри Йўлга Ҳидоят қилиб қўйди. Бунинг учун биз албатта Оллоҳ таолога ҳамду сано айтамиз. Ҳар бир ишимизда, ҳар олган нафасимизда, бизлар учун бутун оламни хизматкор қилиб қўйганлиги учун, ўз вужудимиз ҳам, атроф-жавонибдаги барча жонли-жонсиз нарсалар ҳам Оллоҳнинг Амри билан биз - инсонларга бўйинсуниб, хизмат қилиб тургани учун, Оллоҳга шукр қиламиз.
Ахир тасаввур ва тафаккур қилсак, биз нафас олаётган лекин ҳеч ким кўзи би-лан кўриши мумкин бўлмаган ҳавонинг ўзи Оллоҳнинг бизга берган бир буюк неъ-матидир. Бу ҳавони бандалардан биронтаси ишлаб чиқараётгани йўқ. Ёлғиз Оллоҳ субҳонаҳу ва таоло бандалари нафас олишлари учун мана шу ҳавони ортиқчаси билан таъмин этиб турибди. Ёки бизларни тоза бўлишимизга сабаб бўлган сув ҳам Оллоҳнинг неъматидир. Тасаввур қилинг, ўша сиз билан биз истеъмол қиладиган, фойдаланадиган, ичиб ташналигимизни қондирадиган, бизга таом бўладиган, кир бўлсак бизни тозалайдиган сув, мана шу Оллоҳ таоло яратган ерда - заминда туриб-ди. Ахир ҳар қандай тупроққа сув қуйилса сингиб кетадику, лекин Оллоҳ таоло шу бандаларим фойдалансинлар деб ўша ерга: сен устингдаги сувни сингдирмасдан сақ-лаб турасан, деб буюрган. Бу бизга катта неъматдир. “(Эй Муҳаммад алайҳис-салом, у мушрикларга) айтинг: «Хабар берингиз-чи, агар (баногоҳ ичар) сувларингиз (Ер тубига) сингиб кетар бўлса, у ҳолда (Оллоҳдан ўзга) ким сизларга оқар сув келти-ра олур?! (Жонсиз бутларингизми?! Бас, нега у бефойда-бежон бутларни Меҳрибон Оллоҳга шерик қилиб олдингизлар?!)” (Мулк сураси, 30-оят).
Ёки айрим жойларда дарёларга, денгизларга қаралса, ёнма-ён, ўрталарида кўз-га кўринадиган тўсиқ бўлмай дарё-денгиз ёнма-ён бўлган жойлари бор экан. Оллоҳ таоло Қуръони Каримда ўша дарёларнинг бирини шўр, бирини чучук қилиб қўйганлигини бизга миннат қилади, яъни,, бандаларим фойдалансин деб, ҳалиги шўр сувнинг тузи чучук сувга ўтмасдан турсин деб, уларнинг ўрталарига кўз билан кўриб бўлмайдиган, лекин ўта мустаҳкам бир тўсиқ қўйганини зикр ади: “(Оллоҳ) икки денгиз - дарёни буниси чучук - ширин, униси шўр — аччиқ қилиб оқизиб қўйган ва уларнинг ўртасида (бир-бирларига аралашиб кетишдан тўсиб турадиган) тўсиқ-тўғон ва кўринмас парда қилиб қўйган Зотдир.” (Фурҳон сураси, 53-оят). Мана бу бизларга Оллоҳнинг неъмати эмасми?
Ёки ўзимизнинг вужудимиздаги ҳар бир аъзога қарасак, Оллоҳнинг Амри билан ишлаб турибди, сиз ва бизни ақлимиз билан эмас, қувватимиз билан ҳам эмас, илми-миз билан ҳам эмас, балки, Оллоҳнинг Буйруғи билан бизларга хизмат қилиб турибди.
Масалан, ҳаётимиз белгиси бўлган, тинмасдан уриб, ишлаб турган юрагимиз ҳақида бир фикр юритайлик. Буни биз ўзимиз ақл билан ишлатиб турган бўлсак, ухлаб қол-ганимизда, юрак уриши ҳам тўхташига тўғри келарди. Тасаввур қилайлик, агар юрак беш дақиқа урмаса нима бўлади? Лекин Оллоҳ таоло унга ишлаб турасан, деган буй-руқни берди, сени ўша бандамнинг ичига жойлаган эканман, у ҳаёт бўлиб, ҳаракат қи-либ яшаб туриши учун сен доим ишлайсан, у билса ҳам, билмаса ҳам, у уйғоқ вақтида ҳам, ухлаётганида ҳам, унинг ҳушида ҳам, тушида ҳам, ҳар ҳолатда ишлайсан деган буйруқни бердики, энди уни ҳеч ким тўхтатолмайди, фақатгина Ёлғиз Оллоҳнинг Ўзи хоҳлаган пайтида тўхтатади.
Атрофимиздаги оламга қараб, ўз вужудимизга назар ташлаб, Оллоҳнинг сон-саноқсиз неъматларига гувоҳ бўламиз ва албатта: «Алҳамду лиллаҳи роббил-аламийн,» яъни, “Оллоҳга ҳамд бўлсин”, деймиз.
Роббил аламийн - барча оламларнинг Парвардигори. Роб деган сўз Хожа, Эга, Пар-вардигор деган маънони билдиради.
Оламийн - оламлар дегани. Яъни, барча оламларнинг Хожаси, Парвардигори бўлган Оллоҳга ҳамд бўлсин. Оламлар Парвардигори ибораси бошқа бир сурада: «Осмонлар, Ер ва уларнинг ўртасидаги барча нарсаларнинг Парвардигори», деб тафсир қилинади. Де-мак, осмонлар, Ер ва уларнинг ўртасидаги нарсаларнинг барчаси олам ҳисобланар экан.
Қадим манбаларда «ўн саккиз минг олам» деган ибора қўлланади. Буни фаразан, шундай тушуниш мумкин: сиз билан биз бир инсоният оламимиз. Атрофимизда бошқа оламлар ҳам бор. Масалан: Паррандалар олами, Даррандалар олами, Наботот олами, Жамодот олами, Тоғу тошлар ва ҳоказо.
Биз кўра оладиган оламлар саноқлик, лекин биз билмайдиган оламлар ҳам борки, шу боис қадимдан уламолар Оллоҳ таоло ўн саккиз минг олам Эгаси деган иборани қўллайдилар. Биз мана шу оламларнинг ҳаммасини Эгаси бўлган Ёлғиз Оллоҳга ҳамд айтамиз. Ҳамдга лойиқ бўлиш Оллоҳ таолодан ўзга ҳеч кимнинг, жумладан бирорта инсоннинг имконида йўқ нарсадир. Чунки инсонга қандай шараф, катта мансаб ё бош-қа бир мартаба ато қилинмасин, ўша фазилати учун мақтайлик десак, унинг бошқа юзта нуқсони бизни хижолат қилиб ҳўяди. Шундай экан, Яратган Парвардигор - бар-ча оламларнинг Эгасигина мақтовга лойиқ Зотдир.
«Оламлар» калимаси араб тилида «аломат» сўзи билан ўзакдошдир. «Аломат» сўзи ўзбек тилида белги деган маънони англатади. Яъни, ўн саккиз минг оламдан ҳар бир олам ўзининг Яратгувчиси - Ёлғиз Оллоҳнинг Бор ва Бир эканига аломат - белги экан. Ҳақиқатан, энг кичкина заррани ҳарасак ҳам ёки жуда катта бир сайёрага назар сол-сак ҳам уларнинг ҳар бири ўзининг Яратувчиси, парвариш қилиб, бошқариб турувчи-си бор эканига далолат қилиб туради.
Энди, ўз тамаддуни билан фахр қилаётган бугунги кунимизга бир назар ташлай-лик. Инсоният онги шиддат билан ўсиб, илму фан суръат билан ривожланяпти. Ду-нёвий муносабатлар ҳадди аълосида тараққий топиб, хилма-хил асбоб-анжом, жиҳоз ва ускуналар бутун қулайликлари билан оламни тўлдирди. Қани айтингчи, мана шу тараққиёт билан инсон бир пашшанинг қанотини ярата олдими? Йўқ, асло! Биз ин-сонлар учун бунинг имкони йўҳ. Миттигина пашшанинг қанотидан тортиб, энг улкан сайёраларгача барча-барчасини я р а т и ш - йўқдан бор иш Ёлғиз Оллоҳ таоло-нинг измидаги иш. Демак, бутун инсоният тўпланиб бир пашшанинг қанотини ярата олмаса, ўша пашшанинг қаноти ҳам Оллоҳнинг - Яратувчининг борлигига далолат қилиб турадиган бир аломат - белги эмасми?!
3. (У) Меҳрибон, Раҳмлидир.
Бу ояти кариманинг маъноси юқорида айтиб ўтилди. Оллоҳ таоло шундай Меҳри-бон ва Раҳмли Зот. Оллоҳ таолонинг ушбу буюк сифатлари «Бисмиллоҳда» ҳам келиб, яна бу ўринда ҳайта такрорланишининг сирри- сабаби тўғрисида муфассир уламолар шундай дейдилар: «Сиз билан биз - инсонлар ўзимизнинг ожизлигимиз, бепарволиги-миз, илмсизлигимиз сабабидан умримизнинг кўп ҳисмини ибодатсиз, итоатсиз ўтказиб, нотўғри ишларга сарф этиб, ёшимиз бир жойга етиб борганида тавба-тазарру қилиб, ибодат йўлига ўтайлик десак, шайтон дилимизга васваса солиб: «Сен шундай гуноҳлар қилдингки, энди сени Худо ҳеч ҳам кечирмайди», деб алдаганида ноумидликка тушиб қолмаслигимиз учун Оллоҳ таоло яна бир бор бизларга: «Мен Меҳрибон- ва Раҳмлиман», деб сура ўртасида қайта таъкидламоқда».
Бошқа бир оятда: «Оллоҳнинг Раҳматидан ноумид бўлманглар», дейилади. Яъни, Оллоҳ таоло Ўз Пайғамбарига хитоб қилиб, айтадики: “(Эй Муҳаммад алайҳис-салом), Менинг (турли гуноҳ-маъсиятлар қилиш билан) ўз жонларига жиноят қилган бан-даларимга айтинг: «Оллоҳнинг Раҳмат-Марҳаматидан ноумид бўлмангиз! Албатта Оллоҳ (Ўзи хоҳлаган бандаларининг) барча гуноҳларини мағфират қилур. Албатта Унинг Ўзигина Мағфиратли, Меҳрибондир.” (Зумар сураси, 53-оят).
Оллоҳ таоло мазкур оятида ўзининг Раҳмонур-Раҳийм эканини таъкидлаш билан сизларнинг вужудингиз, тақдирингиз барчаси Ёлғиз Менинг Қўлимда, агар Мен раҳматимга олсам, ҳеч қайси гуноҳ Менга писанд эмас, кечираман деган маънони англатади. Шунинг учун Раҳмонур-Раҳийм сифатларини Оллоҳ таоло бу суранинг ўртасида яна бир таъкидлаб ўтади.
Ҳақиқатан, Буюк Парвардигориизнинг Раҳмон сифати - меҳрибонлик ҳамма махлу-қотга нисбатан мавжуд. Нафақат Ерда ҳатто осмонда ҳам. Зотан, осмондаги қушларни тутиб турган ҳам Раҳмондир. Бу ҳақда Оллоҳ таоло шундай марҳамат ади: “Улар устларида (ҳанотларини) ёйгувчи бўлган ва йиққан ҳолда (учиб юрган) қушларни кўрмадиларми?! У (ҳуш)ларни Ёлғиз Раҳмонгина (самода) ушлаб турар! Албатта У барча нарсани Кўриб тургувчидир.” (Мулк сураси, 19-оят).
Осмондаги қушни Оллоҳ ушлаб турибди, буни кўзимиз билан кўриб турибмиз, бун-га ақлимиз етади. Лекин биз турган Ер ҳам осмонда турибди, яъни,, фазода айланиб турган сайёра, сиз билан биз неча миллиард инсоннинг ва барча жонзотларнинг ҳаёти ўтаётган мана шу заминимиз - мана шу Ерни ҳам Раҳмон ушлаб турибди. Оллоҳ таоло бир қушни осмонда ушлаб турганига ҳайрон бўлсаг-у, бу қадар буюк сайёрани ҳавода муаллақ ушлаб турган Раҳмон ва Раҳим бўлган Оллоҳ таоло эканини унутиб қўйсак, бу ишимиз инсофдан бўлмас!
Демак, Раҳмон бўлган Оллоҳимиз мана шундай Меҳрибон, гуноҳларни Кечгувчи, тавбаларни Қабул қилгувчи ва бутун оламни Ўз Ҳикмати билан Бошқариб тургувчи Меҳрибон Зотдир.
Ибодатларимиз, яхши амалларимиз жуда оздир. Борлари ҳам жуда нуқсонлидир. Биз бу амалларга суяниб, ҳеч нарсага етолмаймиз. Зотан, бу амалларга бизни қодир килган ҳам ўша Меҳрибон Оллоҳдир. Лекин Оллоҳнинг Ўзи бизларнинг билиб-билмай килган гуноҳларимизни кечираман деса, ҳатто мана шу нуқсонли амалимизни ҳам қа-бул қиламан деса, у Раҳмоннинг ихтиёридаги ишдир.
“Саҳиҳул-Бухорий”да Оллоҳ таоло тавба қилган бандасини қанчалар яхши кўриши ва гуноҳларидан ўтиши хусусида кўплаб ҳадислар ворид бўлган. Ривоят қилинишича, Пайғамбар алайҳис-салом жиҳод вақтида асир тушган кишилар орасида бир аёл шу асирларнинг гўдак-чақалоқларини эмизаётганини кўрсатиб, саҳобаларига: «Мана бу хотин ўзининг боласидан бошқа чақалоқларни ҳам эмизяпти, шу аёлга ўз болангни ўтга ташла, деб буюрилса, ташлайдими?»- деб сўрадилар. Саҳобалар: «Ўзини ўтга ташласа ташлайдию, лекин ҳеч қачон боласини ўтга ташламайди», дедилар. Шунда Пайғамбаримиз: «Оллоҳ таоло ҳам бандасини ўтга ташлашни истамайди. Бу онанинг ўз боласига бўлган меҳридан кўра Оллоҳнинг сиз билан бизга бўлган меҳри буюкроқ, улуғроқдир» дедилар.
Ёки яна бир ҳадисда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат киладилар: «Туя миниб кетаёган бир мусофир чарчаб, истироҳат қилгани тушиб, озгина дам олиб, кўзини очса, миниб келган туяси устидаги бор нарсалари билан йўқ эмиш. Чор атрофдан ҳидириб, ҳеч қаердан тополмасдан чарчаб, ҳориб келиб, яна ухлаб қолибди. Бироз ваҳт ўтгач уйғониб ҳараса, йўҳолган туяси қайтиб келиб қолган экан. Уша инсон шу пайтда ҳанчалар хурсанд бўлади? Сиз билан биз гуноҳ-ларимизга тавба қилиб Оллоҳга қайтсак, Меҳрибон Оллоҳимиз бундан ҳам кўпроқ хурсанд -рози бўлади».
Ҳар бир яхши амалингиз учун мукофотлар ато этаман, тавбаларингизни қабул қила-ман, ҳар қандай гуноҳларингизни кечираман, деб турган Зотдан ҳам меҳрибонроқ ким бор? Шунинг учун ҳам бу сураи каримада Оллоҳ таолонинг Раҳмонур Раҳим деган си-фати яна бир бор зикр қилинди.
4. Дин — Жазо Кунининг Эгасидир.
«Дин» сўзи жазо-мукофот маъносини англатади. «Явмуд-дин» - Жазо Куни дега-нидир. «Малики явмид дин» - Жазо Кунининг Эгаси - Подшоҳи деганидир. Бу Ёлғиз Оллоҳ таологагина тегишли сифатдир. Бу дунёда подшоҳларнинг тури кўп. Уларнинг яхшилари ҳам бор, ёмонлари ҳам, адолатлилари ҳам бор, золимлари ҳам. Уларнинг подшоҳликлари саноқли муддатда, яъни, шу дунёнинг ўзидаёқ тугашини ҳам кўриб турибмиз. Қанчадан-қанча подшоҳлар бу дунёдан ўтиб - йўқ бўлиб кетганларига гу-воҳмиз. Демак, булар барчаси шу дунёнинг муваққат мансаб-лавозимлари экан.
Лекин ҳақиқий дунё бўлган Охират диёрида битта Подшоҳ бор - У Оллоҳдир. Жазо Кунининг Эгасиман - Подшоҳиман, дейди Оллоҳ таоло.
Биз «дин» сўзи жазо деган маънода келишини айтдик. Диндор дегани ўша жазо борлигига ишонадиган инсон деганидир. Мана, диндор билан динсизнинг фарқи шу сўзнинг ўзида аён бўлади. Фақат бугунни ўйлайдиган, ҳозирнинг ҳузурини кўзлайди-ган, келажакда - Охират диёрида нима бўлиши ҳақида тафаккур қилмайдиган, балки Охират борлигига иймон келтирмайдиган кимсани динсиз дейилади. Яъни, ундай ким-са қилаётган иши савобми, гуноҳми эканлигига ҳам ёки бировларга манфаатми, зиён-. ми эканлигига ҳам қарамайди. Ҳозир роҳат қилиб қолсам, ҳозир топиб қолсам, айшу ишрат қилиб қолсам бўлди дейди. Мана шу кимса динсиздир. Диндор инсон деганда эса худди рўзадор деганда рўзани ушловчини тушунганимиз каби, диндор деб динни тутувчини тушунамиз. Динни ушлаб турган диндор инсон ҳар бир ишида шу ишни қиляпман, Эртага шунинг жазоси бор, ўлганимдан кейин Қиёмат Кунида Оллоҳ олди-да шу ишимга жавоб бераман деб ишонадиган инсондир. Бошқача айтганда, ҳақиқий инсон диндор бўлади. Масалан, ҳайвон хоҳлаган ишини қилиши мумкин, уни биров айбламайди. Чунки Оллоҳ унга яхши-ёмонни ажратадиган ақл бермаган. Аммо инсон-га эса Оллоҳ таоло ақл-фаросат неъматини ато этганки, агар у шу ақли билан иш тут-маса, ҳалолни ҳаромдан, савобни гуноҳдан ажратмаса, у инсон ҳайвондан фарқсиз бир махлуққа айланади. Диндор инсон эса ҳар бир ишини эртага Оллоҳ олдидаги жазо, масъулиятни ўйлаб қилади. Мана шу диндорликдир, мана шу ҳақиқий инсонликдир.
«Явмуд-дин» - Жазо Куни дедик. Бу сўз шундоқ, осонгина айтиб қўйиляпти, лекин бу Кунни сиз билан биз тўла тасаввур қила олмаймиз. Бу ҳаҳда бошқа бир оятда Ҳақ таоло шундай дейди: “(Эй инсон), сен Жазо Куни нима эканини қаердан ҳам билур-сан?! Сўнгра (яна такрор айтаманки), сен Жазо Куни нима эканини қаердан ҳам би-лурсан?! У Кунда ҳеч бир жон (бошқа) бир жонга бирон нарса қилишга (яъни, бирон
фойда етказишга ёки ундан бирон зиённи кетказишга) эга бўлмас! У Кунда барча иш Ёоғиз Оллоҳники бўлур!” (Инфитор сураси, 17-19-оятлар).
Яъни, биз юқоридаги ояти каримадан ва яна бошқа кўп оятлардан ўрганиб, Ҳазрати Рссулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларидан эшитиб, Жазо Куни бор, деб иймон келтирамиз, лекин уни бутун ҳолатида, бутун хатари билан, бутун кўлами билан, бутун даҳшати билан билолмаймиз, то бориб кўрмагунча тўла ҳис қилолмай-миз. Оллоҳ таоло Ўзининг энг улуғ бандасига, энг яқин Дўстига, бутун оламлар учун Раҳмат қилиб юборилган энг сўнгги Пайғамбарига «Сиз ҳам билмайсиз, фақат Мен биламан», дейди.
Оллоҳ таоло у Кун ҳақида яна: «Жазо Куни - ҳеч бир жон бирон жон учун бирон иш килишга эга бўлолмайдиган Кундир», деди.
Яъни, бу дунёда бирор хато қилсак, бизни тўғри йўлга йўллаб қўядиганлар топилади, уларнинг қўллаб-қувватлашлари билан айрим жазолардан қутулиб ҳам қоламиз.
Лекин у Кунда ҳеч ким бировнинг орасига туша олмайди. У Кунда Ёлғиз бир Подшоҳ бўлади, у Менман, дейди Оллоҳ таоло.
5. Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина мадад сўраймиз.
Мана бу Илоҳий Сўзлар билан биз ҳар куни, намозимизнинг ҳар ракъатида ўқий-диган ушбу сураи каримада Оллоҳ таолога илтижо иб - Ёлғиз Сенгагина ибодат қиламиз. Чунки ҳамду санога Лойиқ Ўзингсан, Оламларнинг Хожаси Ўзингсан, энг Меҳрибон ва энг Раҳмли ҳам Ўзингсан, бу дунёгина эмас Охират Кунининг - Жазо Кунининг Эгаси ҳам Ўзингсан, бас, Сендан бошқа кимга ибодат қиламиз, албатта Ёл-ғиз Ўзингга ибодат қиламиз, Ёлғиз Ўзингдан мадад сўраймиз, деб ваъда берамиз.
Ийяка наъбуду - калимаси ҳар бир кишининг мўмин бўлиши ва динга кири-шининг калити ҳисобланган «Ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур-расулуллоҳ» кали-масининг маъносидир. «Ҳеч ҳандай илоҳ йўқ, Ёлғиз Оллоҳ бордир. Ва Муҳаммад алайҳис-салом Оллоҳнинг Элчисидир», деб иймонга кирган эканмиз, «ийяка наъ-уду» деган сўзимиз ҳам худди шу маънони билдиради. Яъни, Сендан бошқа ҳеч қандай худо йўқ, Сен ўзинг Ёлғизсан, Сендан бошқа сиғинадиганимиз йўқ, Сендан бошқа суянадиганимиз йўқ, Сендан бошҳа биров бизга ёрдам ҳам беролмайди.
Ва ийяка настаъийн - Ёлғиз Ўзингдангина мадад сўраймиз. Демак, биз эътиқод қиламизки, бизларга мадад берадиган биргина Зот бор, У Зот Ягона Оллоҳдир. Оллоҳ хоҳламаса, ҳеч ким бизга бирон яхшилик қилолмайди, Оллоҳ хоҳламаса, ҳеч ким биз-га ёмонлик ҳам қилолмайди.
Шу ўринда мазкур ояти каримадаги яна бир гўзал ва теран нуктага эътибор берайлик. Оллоҳ таоло бизга аввало, У Зотга ибодат қилиб, сўнгра Ундан ёрдам-мадад сў-рашимиз тўғри бўлишини уқтиради. Акс ҳолда, Оллоҳга ибодатсиз, Расулига итоатсиз кимсаларнинг дуо-илтижолари мустажоб бўлмаслигига, бошқача айтганда, Жаноби Хак динсизларга мадад-ёрдам бермаслигига ишора қилади.
Табароний “Авсот” китобида келтирган ҳадисда Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу шундай ривоят ади: “Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам “Фотиҳа” сурасини ўқидилар, сўнгра дедилар: “Парвардигорингиз айтди: “Эй Одам боласи, Мен сенга етти оят нозил димки, ундан учтаси Мен учун, учтаси сен учун, биттаси эса Мен билан сенинг ўртамиздадир. Мен учун бўлган оятлар: “1- Ҳамду сано барча оламларнинг Парвардигори бўлмиш Оллоҳ учундир. 2- (У) Меҳрибон ва Раҳмлидир. 3- Дин — Жазо Кунининг Эгасидир”.
Мен билан сенинг ўртамизда бўлган оят: “Сенгагина ибодат қиламиз ва Сенданги-на мадад сўраймиз”, оятидир. Демак, сен томонингдан Менга ибодат қилиш, Менинг зиммамда эса сенга мадад бериш бордир.
Энди сен учун бўлган оятлар: “1- Ўзинг бизни Тўғри Йўлга ҳидоят қилгин. 2-(Бизларни) шундай зотларнинг йўлига (ҳидоят гин)ки, Сен Ўзинг уларга (Тўғри Иўлни) инъом қилгансан. 3- Улар (Сен томондан) ғазабга дучор бўлмаганлар ва залолатга кетмаганлар - адашмаганлар”, оятларидир.
Мана, бизлар Оллоҳнинг номи билан бошлаб, ҳамду сано билан Оллоҳнинг сифатла-рини айтиб, Унинг Ўзи бу дунё ва Охират Эгаси эканлигини эътироф этиб, Ўзигагина ибодат иш, Ўзидангина мадад сўраш ваъдасини бериб, навбатдаги ояти каримани ўқиймиз:
6. Ўзинг бизни Тўғри Йўлга ҳидоят қилгин.
Бу оят сураи Фотиҳанинг юрагидир. Оллоҳ таоло мана шу дуони қилишимиз учун бизларга ушбу сурани ўҳишни буюрган. Яъни, «Ўзинг бизларни Тўғри Йўлга Ҳидоят қилгин». Бизнинг Оллоҳдан тиланчимиз, дуойимиз, илтижойимиз, ёлвориб сўрайди-ган нарсамиз шудир.
Сирот - бу йўлдир. Мустақим - тўғри деган маънони англатади. Иҳдина калимаси -бизни Ҳидоят қилгин, йўллагин, бошлагин, етаклагин деган маънодадир. Ушбу оятда бизлар бу дунёдаги ҳаётимизни адашмасдан, эгри йўлларга кириб кетмасдан, адашиб залолатга тушиб ҳолмасдан ўтиб олишимиз учун ҳар куни, ҳар соатда, намозимизнинг ҳар ракъатида «Ўзинг бизни Тўғри Йўлга Ҳидоят қилгин», деб сўраб туришимиз барча оламларнинг Парвардигори, Жазо Кунининг Эгаси бўлмиш Меҳрибон ва Раҳмли Оллоҳ таоло томонидан бизга буюрилди. Демак, бизлар ўзимизнинг илмимизга ёки ақлимизга ёки яна бошқа нимадир нарсамизга суяниб, Тўғри Йўлни топаман десак, мана шу адашганимиздир. Чунки бизни Оллоҳ ҳидоят қилсагина, Тўғри Йўлни топамиз.
Сиротул-мустақим деган сўзни тафсир қилиб, Сирот бу Қуръондир, дейди баъзи уламолар. Яъни, бизларни Тўғри Йўлга бошлагин дегани - бизларни Ўзингнинг Кало-мингга бошлагин, ҳаётимизни Сенинг Каломинг андозасида, Сен буюрган ишларни адо қилиб ўтказишга муваффақ қилгин, деганимиз бўлади.
Бошқа баъзи уламолар эса, Сирот бу Исломдир дейдилар. Яъни, адашиб, динсиз бўлиб, нотўғри ишларни, нотўғри йўлларни дин қилиб олиб, залолатда ўтиб кетмасли-гимиз учун Ўзинг бизларни Исломингга, ҳақиқий Дининг, сўнгги мукаммал Динингга эриштиргин, ҳидоят қилгин, деганимиз бўлади, деб ҳам тафсир қиладилар. Мана шу бизлар доим Оллоҳдан сўрашимиз лозим бўлган нарсадир. Чунки Оллоҳнинг Йўлига кириш осон эмас. Бу Ёлғиз Оллоҳнинг Ҳидояти билан бўлади. Агар биз астойдил сў-расак, ҳаракат сак, Оллоҳ таоло бизни Ўзининг Тўғри Йўлига йўллайди.
Мана шу Ҳидоятдир. Яъни, Оллоҳ таоло бутунлай бошқа йўлда юрган, бошқа та-рафни истаб юрган одамларни, бу Тўғри Йўлга мажбуран буриб қўймайди, балки Ўзи истаган инсонларни, Ўзидан Ҳаҳ Йўлни сўраган инсонларни Тўғри Йўлга бошлайди.
Бизни Ҳидоят гин деганимиз бизларни ҳам ўша Тўғри Йўлингни излаган одам-ларнинг ҳаторида гин, деганимиздир.
Одамлар ёзган нарсаларни Қуръондан кўра афзалроқ деб ўйлаётган кишилар ҳам йўқ эмас. Бошқа ҳар қандай китоб Оллоҳнинг Китобига қандай баробар келади?! Нега улар адашадилар? Шуни билмайдиларми, деб сўрарсиз? Билмайдилар, чунки, уларни Оллоҳ ҳидоят қилган эмас. Буни Оллоҳ ҳидоят қилса биламиз.
Биз оддий инсонлар Қуръон нақадар улуғ Китоб эканини сўз билан етказиб берол-маймиз. Тўғри Йўлда бўлишимиз учун Исломнинг асоси бўлган Қуръонни ушлашимиз керак эканини Ёлғиз Оллоҳдан бошқа ҳеч ким бизга етказиб беролмайди. Агар Оллоҳ таоло Ўз Инъоми - Марҳамати билан кимнинг онггига, вужудига, қалбига Тўғри Йўлга бўлган муҳаббатни сингдирар экан, мана шу Оллоҳнинг Ҳидоятидир. Қуйидаги ояти каримада ана ўша Оллоҳнинг инъомига сазовор бўлган зотлар ҳақида сўз боради.
7. (Бизларни) шундай зотларнинг йўлига (ҳидоят гин)ки, Сен Ўзинг уларга Тўғри Йўлни) инъом қилгансан - улар (Сен томондан) ғазабга дучор бўлмаганлар ва залолатга кетмаганлар - адашмаганлар.
Яъни, «Эй Парвардигор, бизларни Сенинг ғазабингга дучор бўлмаган, залолатга кетмаган, Тўғри Йўлдан озмаган бандаларингга инъом қилган Йўлингга Ҳидоят қил-гин . Хўш Оллоҳ таолонинг Инъомига кимлар сазовор бўлган? Бу ҳақда бошқа бир сурада хабар берилишича, улар пайғамбарлар, сиддиқлар - чин иймон, ихлос эгалари. Оллоҳ Йўлида қурбон бўлган шаҳидлар ва Оллоҳнинг буюрган амалларини адо қил-ган солиҳлардир: “Кимда-ким Оллоҳ ва Пайғамбарга итоат этса, ана ўшалар Оллоҳ инъомларига сазовор бўлган зотлар - пайғамбарлар, сиддиқлар (ҳақ-рост иймон эгалари), шаҳидлар ва солиҳлар (фақат яхши амаллар билан ўтган кишилар) билан бирга бўлурлар. Ана ўшалар энг яхши дўст-ҳамроҳлардир.” (Нисо сураси, 69-оят).
“Маолимут-танзил” ва “Ал-жомеъ лиаҳкомил-Қуръон” тафсирларида ривоят қи-линишича, ушбу ояти карима Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг озод қил-ган қуллари бўлмиш Савбон розияллоҳу анҳу тўғрисида нозил бўлган. У Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламни қаттиқ севар, у зотни кўрмаса тура олмас эди. Бир куни ранглари ўзгарган, юзига ғам соя солган ҳолда келди. Расулуллоҳ алайҳис-сало-ту вас-салом: “Эй Савбон, нега бунча рангинг ўзгариб кетди”, деб сўрадилар. У деди: “Ё Расулуллоҳ, мен касал эмасман, ҳеч қаерим оғриётгани йўқ. Фақат мен агар Сизни кўрмасам то кўргунимча дунёдаги энг ёлғиз одамга айланиб қоламан. Энди бўлса Охи-рат ёдимга тушди. Қўрқаманки, у жойда мен Сизни кўра олмасам керак. Чунки Сиз пайғамбарлар билан бирга энг юксак мақомда бўласиз. Мен эса агар жаннатга кирган тақдиримда ҳам Сизнинг манзилатингиздан жуда ҳам паст жойда бўламан. Агар жан-натга кира олмасам, у ҳолда Сизни ҳеч қачон кўра олмайман”. Мана шу вақтда ушбу оят нозил бўлди.
Қатода айтади: “Пайғамбар алайҳис-салоту вассаломнинг асҳобларидан айримла-ри: “Жаннатдаги ҳолимиз қандай бўлади? Сиз энг баланд манзилатда, биз эса Сиздан жуда пастда ҳолиб кетамизку? У жойда Сизни қандай кўрамиз?” дейишганида ушбу оят нозил бўлди”.
Ояти каримада Ҳақ таоло Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламни севадиган, жаннатда у зот билан бирга бўлишни орзу қиладиган мўминларга бу орзуларига етиш йўлини кўрсатади: Ким зиммасидаги фарзларни адо қилиш билан Оллоҳ таолога итоат этса, суннатларга амал килиш билан Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламга итоат этса, мана шу икки сифатга эга бўлган кишилар алабатта Охират диёрида Оллоҳнинг инъомига сазовор бўлган зотлар - энг гўзал-яхши ҳамроҳлар - дўстлар билан, яъни, пайғамбарлар, чин ихлос ва садоқатли, айтган сўзлари қилган ишларига рост келадиган сиддиқлар (Улар Абу Бакр Сиддиқ бош бўлган улуғ саҳобалар), Оллоҳ Иўлида жонларини фидо қилган шаҳидлар ва солиҳ - яхши кишилар (иймон билан солиҳ амаллар қилиб ўтган мўминлар) билан бирга бўладилар.
Икрима: “Ояти каримадаги пайғамбарлардан мурод Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламдирлар, сиддиқлардан мурод Абу Бакр, шаҳидлардан мурод Умар, Усмон ва Алий розияллоҳу анҳум, солиҳлардан мурод барча саҳобалардир”, деб тафсир қилган.
Демак, Оллоҳ ва Расулига итоат этиши банданинг ҳақиқий мўмин эканига ҳамда Оллоҳ ва Расулини яхши кўришига энг ишончли далилдир. Шу боисдан итоатли мў-минларга жаннатга кириш ва у Улуғ Манзилда Улуғ Инсонлар билан бирга бўлиш бахти ваъда қилинди.
Имом Бухорий “Ал-адаб ал-муфрад”да келтирган ҳадиси шарифда зикр қилини-шича, бир аъробий (саҳройи араб) Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва салламдан: “Қиё-мат Соати ҳачон?” деб сўради. Шунда Пайғамбар алаҳис-салом: “Сен У Кун учун нима (яъни, ҳандай яхши амаллар) тайёрлаб қўйдинг?” дедилар. Аъробий: “Ҳеч нарса тайёрлай олмадим. Фақат мен Оллоҳ ва Расулини севаман”, деган эди, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Сен ўзинг севган киши билан Охират диёрида бирга бўлурсан”, деб марҳамат дилар.
Муслим ривоят қилган ҳадисда Анас розияллоҳу анҳу айтди: “Мен Пайғамбар сол-лоллоҳу алайҳи ва салламни, Абу Бакрни ва Умарни яхши кўраман ва умидворманки, уларга бўлган меҳр-муҳаббатим сабабли (жаннатда) улар билан бирга бўлурман”.
Дарҳақиқат, саҳобайи киромнинг Ҳазрати Расуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва сал-ламга бўлган муҳаббатлари ҳавас қиларли ва то Қиёмат ҳадар дунёга келадиган барча мусулмонларга намуна - ибрат бўларлидир. Ҳатто улуғ ансорий саҳобалардан Абдуллоҳ ибн Зайд ибн Абду Роббиҳ розияллоҳу анҳу Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва саллам вафот этганларида ўта қайғуга ботиб: “Оллоҳим, Ҳабибимдан кейин ҳеч нарсани кўришни истамайман. Ўзинг то мен (жаннатда) Ҳабибимни кўргунимча кўзларимни кўр қилиб қўйгин”, деб дуо қилгани ва ўша онда кўзи ожиз бўлиб қолгани ривоят қилинади.
Мазкур Абдуллоҳ ибн Зайд розияллоҳу анҳу тушига азон кирган саҳобийдир. Оллоҳ таоло мусулмонларга кунда беш вақт намоз ўқишни фарз қилганида Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалари билан одамларни намозга қандай чорлаш тўғрисида маслаҳат қилдилар. Ҳар ким ҳар хил фикр айтади, аммо Пайғамбар алайҳис-салом бу фикрларни тасдиқламайдилар. Эртаси тонг саҳарда Абдуллоҳ ибн Зайд келиб тушида биров унга азонни таълим берганини Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламга етказиб, ҳозирда ҳам бутун дунёда жорий азон калималарини ўқиб бергани-да Пайғамбар алайҳис-салом унга Оллоҳ таоло билдирганини айтиб, беш вақт намоз олдида мана шу азонни айтишни буюрадилар.
Саҳобалар Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламни нақадар севишларига яна бир мисол: “Анас розияллоҳу анҳу: “Биз ҳеч нарсадан Пайғамбар алайҳис-саломнинг: “Сен (Охиратда) севган кишинг билан бирга бўлурсан”, деган сўзларидан севинганча севинган эмасмиз”, дейди. Расулуллоҳни севиш уларни Оллоҳ таолонинг севгисига сазовор қилди: “(Эй Муҳаммад алайҳис-салом), айтинг: “Агар сизлар Оллоҳни сев-сангиз, менга эргашинглар. (Шунда) Оллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират қилади. Оллоҳ (гуноҳларни) Мағфират қилгувчи, Меҳрибондир”. (Ол-и Имрон сураси, 31-оят).
У ҳолда Оллоҳ таолонинг ғазабига дучор бўлганлар кимлар эди? Муфассир олимлар жаноби Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан ривоятлар киладиларки, Оллоҳнинг ғазабига дучор бўлганлар - яҳудлар эди.
Залолатга кетганлар кимлар эди? Жаноби Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва сал-лам дедиларки: «Насоролар - адашганлардир».
Яҳудлар нега Оллоҳнинг ғазабига гирифтор бўлдилар? Бунинг сабаби, улар Ол-лоҳ таолони таниган кишилар эдилар. Оллоҳнинг пайғамбари - Мусо алайҳис-са-ломга иймон келтирган эдилар. У зотга нозил бўлган Таврот Китобида уларга Оллоҳнинг охирги Пайғамбари Муҳаммад алайҳис-салом келиши ҳақидаги хабар ҳам нозил бўлган эди. Пайғамбар алайҳис-салом дунёга келишларидан, ҳали Пайғамбар бўлишларидан илгари яҳудийлар «Ҳали бир Пайғамбар келади, биз унга ёрдамчи бўламиз», деб даъво қилар эдилар. Лекин Оллоҳ таоло Пайғамбар алайҳис-саломни яҳудлардан эмас, араб қавмидан чиқарганида, булар бирдан тўнларини тескари кийиб, кофир бўлдилар.
Оллоҳ таоло Бақара сурасида айтади: “Қачонки уларга Оллоҳнинг ҳузуридан ўз-ларида бор нарсани (Тавротни) тасдиқ этувчи Китоб келганда (яъни, Ҳазрати Му-ҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламга Қуръон нозил бўлиб, у зот Пайғамбар бўлган-ларида) - ҳолбуки, илгари улар кофирларга қарши (ўша Пайғамбардан) ёрдам кутардилар - бас, қачонки уларга ўзлари билган нарса келганда унга кофир бўлдилар. Кофирларга Оллоҳнинг лаънати бўлғай. Оллоҳ бандаларидан Узи хоҳлаган зотга (Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламга) Ўз Фазлу Карами билан (ваҳий) туширганига ҳасад қилиб, Оллоҳ нозил қилган нарсага кофир бўлишлари сабабли улар (яҳудийлар) ўзларини энг ярамас нарсага сотдилар. (Яъни, иймон ўрнига куфрни сотиб олдилар). Бас, ғазаб устига ғазаб билан қайтдилар. (Яъни, Тавротни бузганлари сабабли Оллоҳнинг ғазабига дучор бўлишган эди, энди Муҳаммад алайҳис-саломга кофир бўлишлари сабабли яна бир ғазабга гирифтор бўлдилар). Кофирлар учун хор қилувчи азоб бордир.” (Бақара сураси, 89-90-оятлар).
Энди насронийлар нима учун адашганлар деб сифатланди дея сўралса, насронийларнинг залолатга кетишига сабаб: уларга ҳам Оллоҳ таоло пайғамбар юборди. Ҳазрати Ийсо алайҳис-салом уларга пайғамбар бўлиб келди. У пайғамбарга Оллоҳ таоло Инжил номли Китоб нозил қилди. Лекин насронийлар Оллоҳнинг пайғамбари бўлган Ийсони худо дедилар - адашдилар. У пайғамбарнинг онаси бўлган Марямни ҳам худо дедилар - адашдилар. Адашиш бундан ортиқ бўлмайди. Шунинг учун Оллоҳ таоло уларни бир сўз билан адашганлар деб номлайди. Яъни, Ёлғиз Оллоҳга ибодат қилмай, илоҳни учта дедилар - Оллоҳ, Оллоҳнинг аёли Марям, Оллоҳнинг ўғли Ийсо дедилар. Бундан ортиқ адашиш бўладими?!
Улар шу даражада адашдиларки, Ийсо алайҳис-саломга тушган муқаддас Инжилдан маҳрум бўлдилар. Бирор китобга эргашишга имкон топмай қолдилар.
Ушбу оят орқали таълим берилган дуода мусулмон қалбни бўйинсунмаслик, нодонлик ва йўлдан тойиш иллатларидан халос қилгувчи шифо бор ҳамда Исломдек Буюк Илоҳий неъматга далолат бор. Бас, ким Ҳақни яхши билгувчи ва унга доимо эргашувчи бўлса, ана ўша инсон Тўғри Йўлга ҳақдорроқ бўлади. Шубҳасиз, ўтган пайғамбарлардан кейин Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари ушбу неъматга энг лойиқ кишилар эдиларки, юқоридаги оят ана ўша зотларнинг фазилатларига ва улуғ манзилатларига далолат қилди. Оллоҳ улардан рози бўлғай!
Ўқувчи учун «Фотиҳа» сурасини ўқигандан ёки эшитгандан сўнг «Омин», дейиши чиройли амал саналади. Чунки ушбу сурайи карима тўласича Ҳақ таоло бандаларига таълим берган энг буюк дуо - фотиҳадирки, одатда ҳар бир дуо сўнггида “Омин”, дейилади.
Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Қачон имом “валаззоллин” деганида сизлар “Омин”, денглар. Чунки кимнинг бу сўзи малоикаларнинг “Омин” дейишларига тўғри келиб қолса, унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилинади”, деб буюрганлар. (Абу Ҳурайра розияллоллоҳу анҳудан Бухорий ривояти). «Омин»нинг маъноси: «Оллоҳим ижобат қилгин» демакдир. Уламолар «омин» сўзининг «Фотиҳа» сурасидан бир оят эмаслигига иттифоҳ ишган. Шунинг учун ҳам уларнинг барчалари «Омин»ни Мусҳаф - Қуръон Китобларига ёзилмаслигига қарор қилганлар.
Маълумки, Имомимиз Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ намоз-да “Омин”ни махфий айтиш лозим дейдилар. Бошҳа бир мазҳаб соҳиби Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ намозда “Омин”ни жаҳрий (овоз чиҳариб) айтиш керак, дейди. Мана икки имом ўртасида ихтилоф пайдо бўлди. Лекин икки имом ҳам беҳуда гапни эмас, далили, ҳужжати бор гапни айтдилар. Дарвоҳеъ, Имоми Шофеий ва Имоми Молик ҳам намозда “Омин”ни махфий айтишни тан оладилар. Фаҳат Аҳмад ибн Ҳанбал “Омин”ни жаҳрий айтилсин, дейди. Бундай дейиш учун далил сифатида саҳобалардан Абдуллоҳ ибн Зубайрнинг (Оллоҳ у кишидан рози бўлсин): “Пайғамбаримиз соллол-лоҳу алайҳи ва саллам намоз ўҳиётганларида “Омин”ни жаҳрий айтганлар”, деган ҳадисини келтиради. Эътибор инг! Абдуллоҳ ибн Зубайр Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи ва саллам вафот ганларида 9 яшар бола эди. Мана шу киши Пайғамбаримиз вафотларидан кейин намозда “Омин”ни жаҳрий айтди ва бошқаларга ҳам шуни тавсия қилди. Яна бир саҳоба Воил ибн Ҳужур (Оллоҳ у кишидан рози бўлсин), Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят иб: “Мен Пайғамбаримиз ортла-рида намоз ўҳидим, у зот намозда “Омин”ни ошкора - овоз чиқариб айтдилар”, дейди. Бу ҳам ҳақ ҳадис. Лекин, Воил ибн Ҳужурнинг ўзи ким эди? У Яман подшоҳи бўлиб, бошқа диндаги киши эди. Жаноби Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбар бўлиб юборилганларини эшитиб, у зотнинг ҳузурларига келади ва Оллоҳ таоло ҳидоят қилиб, иймон келтиради ҳамда Пайғамбар алайҳис-саломнинг ораларида бир ҳафта намоз ўқийди. Шунда Пайғамбар алайҳис-салом намоз ўқишнинг тартибини ўргатиш учун бўлса керак, янги ўрганаётган кишига “Омин”ни ҳам жаҳрий айтиб бер-ганлар. Бир ҳафтадан кейин у киши намозни ўрганиб юртларига қайтиб кетганлар ва умрларини охиригача Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламни қайта кўрмаганлар.
Демак, “Омин”ни овоз чиқариб айтиш керак деган бир саҳоба Расулуллоҳнинг вафотларида 9 яшар бола бўлса, яна бир саҳоба Расулуллоҳни бор йўғи бир ҳафта кўрган киши эди, холос.
Бизнинг имомимиз Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ намозда “Омин”ни махфий айтиш лозимлигини айтиб, Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар. Бу киши бир куни - Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг вафотларидан кейин ёнларидаги ҳамсуҳбатларига: “Мен Сизларга ҳозир Пайғамбар алайҳис-саломнинг намозларини ўқиб бераман”, - дедилар. Ва намоз ўқиб кўрсатиб бердилар. Шу намозларида қўлларини елка баробарига кўтармадилар ва шу билан бирга “Омин”ни ҳам ичларида айтдилар. Кейин: “Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам намозни шундай ўқиганлар”, деб баён дилар.
Абдуллоҳ ибн Масъуд бошқа бир ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят иб, мана бундай деганлар: “Тўрт нарсани намозхон одам пинҳон ўқийди: “Оллоҳу акбар”, деб намозга киргандан сўнг “Субҳанакаллоҳумма” деб бошланадиган санони, “Аузу...”ни, “Бисмиллаҳ...”ни ва “Омин”ни.
Ушбу Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам “Омин”ни махфий айтинглар”, деб буюрганлар, намозларида махфий айтганлар”, деган ҳадисларни ривоят қилган Абдул-лоҳ ибн Масъуд Пайғамбар алайҳис-салом билан 22 йил ёнма-ён турган саҳоба эдилар. Пайғамбар алайҳис-салом: “Қуръонни нами кетмаган ҳолда, яъни, менга нозил қилин-ган ҳолида ўрганмоқчи бўлсангиз, Абдуллоҳ ибн Масъуддан ўрганинг”, деган эдилар.
Ана энди инсоф билан ўзимиз қайси йўлга юришни танлашимиз мумкин: Расу-луллоҳнинг намозлари ҳақида гапирган 9 ёшли боланинг гапи тўғрироқ бўладими. Расулуллоҳни умрида бир ҳафтагина кўрган саҳобанинг гапи тўғрироқ бўладими ёки Пайғамбаримиз билан 22 йил ёнма-ён турган, ҳатто Пайғамбарнинг фарзандлари мақомида саналиб келган Абдуллоҳ ибн Масъуднинг гаплари тўғрироқ бўладими?!
Албатта, Расулуллоҳнинг ёнларида узоҳ вақт ҳамсуҳбат бўлган, Ислом уммати ичида энг катта олим деб тан олинган Абдуллоҳ ибн Масъуднинг гапи ҳақроқдир. деб эътиқод қиламиз, афзал деймиз. Бизнинг имомимиз шу ҳадис асосида “Омин”ни махфий айтишни буюрадилар.
Қолаверса, динимиздаги асосий манба — Оллоҳнинг Каломи - Қуръони Каримга мурожаат қилсак, Яратган Парвардигоримиз ибодатимиз хусусида бизларга: “(Эй мў-минлар), сизлар Парвардигорингизга тазарруъ билан ичингизда (махфий) дуо-илтижо қилингиз!”, (Аъроф сураси, 55-оятдан) деб буюрган. Бу Оллоҳнинг Каломидир.
“Омин” калимаси дуодир. Демак, бизлар дуони ичимизда айтишимиз Қуръони карим-нинг мана шу кўрсатмасига, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳазратларининг ҳадисларига мувофиҳ бўлади ва шунинг учун имомимиз ва бошҳа икки имом ҳам намозда “Омин”ни махфий айтишни бизларга ўргатиб, китобларида қолдириб кетганлар.
Алҳамдулиллоҳ, Оллоҳ таолонинг мадади билан Фотиҳа сурасининг тафсири ўз ниарясига етди.