Нашр Россия ижтимоий тармоқларида жойлаштирилган видеога таяниб, ядровий каллаклар билан жиҳозланиши мумкин бўлган «Искандар» ракеталари бўлган автомобиллар Финляндия билан чегарадаги Виборг шаҳрига йўл олаётганини қайд этмоқда.
"Финландия Президенти НАТОга қўшилаётганларини маълум қилгач, бутун бошли «Искандар»лар дивизияси, етти дона... Виборг томон ҳаракатланмоқда", дейилади видеода.
Нашрнинг эслатишича, душанба куни Россия ташқи ишлар вазирлиги Швеция ва Финляндиянинг НАТОга қўшилиш режалари катта оқибатларга олиб келадиган хато эканлиги ҳақида огоҳлантирган.