loader
Foto

Сомали ва БААда янги президентлар

Сомалида депутатлар якшанба куни узоқ муддатли сайловларда собиқ раҳбар Хасан Шайх Моҳамудни мамлакатнинг навбатдаги президенти этиб сайладилар.

Хасан Шайх Моҳамуд 2012 йилдан 2017 йилгача Сомали президенти бўлган.

Давлат телевидениесида жонли эфирда намойиш этилган 36 номзод иштирокида ўтказилган узоқ сўровдан сўнг парламент расмийлари амалдаги Президент Муҳаммад Абдуллоҳ Муҳаммадни мағлуб этиш учун зарур бўлган 165 дан ортиқ овозларни Моҳамуд фойдасига ҳисоблаб чиқдилар.

Моҳамуд овоз беришда ғолиб чиққанлиги аниқ бўлгач, Сомалининг янги етакчиси тарафдорлари, комендантлик соатини (сайлов пайтида мамлакатни террористик ҳужумлардан ҳимоя қилиш учун киритилган) бузиб, Могадишо кўчаларига чиқиб, ғалабани нишонлашди ва қуролдан ўқ отишди.

Кўплаб кузатувчилар бу сайловлар 2021 йил февралида Муҳаммаднинг ваколатлар муддати сайловларсиз тугаганидан кейин бир йилдан кўпроқ давом этган сиёсий инқирозга якун ясашига умид қилишади.

Фармако номи билан ҳам танилган Муҳаммад мағлубиятга учради ва Моҳамуд дарҳол қасамёд қилди.

66 яшар Моҳамуд ҳар иккала Қонунчилик палатасида кўпчилик ўринга эга бўлган «Тинчлик ва тараққиёт учун» партиясининг раҳбари.

Сомалидаги энг йирик кланлардан бири бўлган Ҳавийе клани аъзоси бўлган Моҳамуд кўпинча муросали ёндашув тарафдори бўлган давлат арбоби сифатида қарилади. У, шунингдек, жамият раҳбари ва таълим ҳимоячиси сифатидаги фаолияти, жумладан, Могадишодаги SIMAD университети асосчиларидан бири сифатидаги роли билан машҳур.

Бирлашган Араб Амирликларида ҳам ҳокимият алмашди. Шайх Халифа бин Зейд ал Нахаян шанба куни вафот етгач, мамлакатнинг барча амирликлар ҳукмдорларидан иборат Фкдкрал Олий Кенгаши унинг укаси Шайх Муҳаммад бин Зейд ал Нахаянни янги президент этиб сайлади. Албатта, у ҳам ҳокимият тепасида янги бошловчи эмас, чунки у узоқ йиллар амалда мамлакатни бошқариб келган.

Сайланганидан кейин МБЗ кенгаш аъзолари томонидан унга берилган "қимматбаҳо ишонч" учун миннатдорчилик билдирди.

Амирлик матбуотининг хабарларида айтилишича, овоз бериш бир овоздан қабул қилинган.

"Биз уни табриклаймиз ва унга содиқ бўлишга ваъда берамиз, халқимиз ҳам унга унга содиқ бўлишга ваъда беради", - деб ёзади Дубай ҳукмдори Шайх Муҳаммад бин Рашид Ал Мактум овоз бергандан сўнг Твиттерда. "Агар бу Худонинг иродаси бўлса, у бутун мамлакатни шон-шараф йўлида олиб боради."

Одатда МБЗ сифатида танилган Шайх Муҳаммад араб дунёсининг энг қудратли етакчиларидан биридир. Сандхерст Британия Қироллик ҳарбий Академияси битирувчиси бўлиб, у Форс кўрфази минтақасидаги энг яхши қуролланган армиялардан бирининг қўмондонидир.

Кўп йиллар давомида саҳна ортида бўлган амалдаги раҳбар, 61 ёшли Шайх Муҳаммад БАА қуролли кучларини юқори технологияли кучга айлантирди, у ўзининг нефт бойлиги ва бизнес маркази мақоми билан биргаликда Амирликларнинг халқаро миқёсдаги таъсирини кенгайтирди.

Моҳиятан, у ҳокимиятга укаси Шайх Халифа касалликка чалинганидан, шу жумладан 2014 йилда инсультни бошдан кечирган пайтда келган. Унинг раҳбарлиги остида БАА космосга одам юборди, Марсга зонд юборди ва ўзининг биринчи ядро реакторини очди.

Шунингдек, у Яқин Шарқни қайта ташкил этишга раҳбарлик қилди ва Исроил билан Эронга қарши янги «ўқ»ни яратди. Расмий равишда Шайх Халифа 2020 йилда Исроилни бойкот қилиш тўғрисидаги қонунни расман бекор қилишга фармон чиқарган, аммо уни тарғиб қилгани учун айнан МБЗ га миннатдорчилик билдирилган.

Ҳокимиятнинг ўзгариши БАА 1971 йилда мустақилликка эришганидан бери учинчи марта президент сайлаганини англатади. Шанба куни шошма-шошарлик билан қилинган эълон бирликни намойиш этиш амда дунёни ушбу нефть ва газ ишлаб чиқарувчи мамлакатнинг барқарорлигини таъминлашга қаратилган эди.