loader
Foto

Северодонецкда бешта «777» дивизиони пайдо бўлди: Путиннинг бошига Гитлер Сталинград остида кўрган кунлар тушиши мумкин

Северодонецк Россия армияси учун улкан "Чернобаевка" га айланиши мумкин. Украина қуролли кучлари Ғарб томонидан етказиб бериладиган оғир артиллерияни шу йўналишда жамламоқда.

Бу ҳақида таниқли рус журналисти ва ёзувчиси Юлия Латинина твиттердаги микроблогида ёзади.

Ушбу артиллерия қурилмалари, эҳтимол, тез орада босқинчилардан катта "ҳосил" тўплайди. Гап шундаки, Москва Украина Қуролли кучларининг мудофаа чизиғини ёриб ўтиш мақсадида ушбу кичик майдонга улкан кучларни жамлаган. "Тўп еми" нинг зичлиги у ерда ҳаддан ташқари катта. Ва бу Россиянинг йўқотишлари жуда катта бўлишини англатади.

"Агар Ғарб Украинага замонавий артиллерия берса Северодонецк жанги Путин учун Сталинград Гитлер учун нима бўлган бўлса, худди шу нарса бўлиши мумкин. Чунки «тўп еми» зичлиги жуда катта. Диққат қилинг: ҳозиргина бир нечта «777» дивизиони у ерга кириб келди", деди Латинина.

Маълумот учун

М777 - буксир қилинадиган 155 мм калибридаги шатакка олинадиган турдаги НАТО гаубицаси. АҚШ, Австралия, Канада ва Ҳиндистон армияси у билан жиҳозланган. Россия армияси бостириб кирганидан сўнг ушбу тўплар Украинага ҳам Ғарбдан етказиб берила бошлади. Гап камида 118 та тўп ҳақида кетмоқда.

М777 нинг максимал зарба бериш масофаси снарядлар турига боғлиқ. Хусусан, М107 гаубицаси 24 км, ERFB - 30 км да ва афсонавий Excalibur 40 км масофага отади.