Жумладан, руслар Попасная йўналишида сезиларли йўқотишларга учради. Гап 8-умумқўшин армиясининг 8-мотоўқчи дивизиясининг алоҳида бўлинмалари ҳақида кетяпти.
Бу ҳақида 3 июнь куни Украина Қуролли кучлари Бош штабининг эрталабки маълумотномасида хабар берилди.
Таъкидланишича, украиналик ҳимоячилар Россия Федерацияси босқинчилари гахсий таркиби, қурол-яроғ ва техникасининг камида 50 фоизини йўқ қилишди.
"Душман шахсий таркиби руҳий тушкунликка учраган, бу уларнинг ротация муддати доимий равишда ўзгартирилиши билан боғлиқ. Бу шахсий таркибнинг жанговор харакатларида иштирок этишдан бош тортишига олиб келади", дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Украина халқининг Россия ҳарбий босқинига қаҳрамонона қаршилик кўрсатиши юз кундан бери давом этмоқда. Ўтган кун давомида руслар Славянск йўлида позицияларни ўргандилар, Попаснпя йўналишида йўқотишларга дуч келишди. Фронтдаги вазият ҳақида батафсил маълумот - Бош штабнинг 3 июнь учун хабарида келтирилган.