Украина Қуролли Кучлари бўлинмалари рус армиясини Северодонецкдаги тузоққа туширди, гўё шаҳарни душманга "топширди" ва босқинчиларни шаҳар жангларига тортди. Бундан ташқари, рус қўмондонлиги қишлоқ кўчаларида кучли қарши ҳужумни қабул қилиб, ҳайратда қолади.
Бу ҳақида президент маъмурияти раҳбари маслаҳатчиси Алексей Арестович Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Луганск вилоятининг энг йирик шаҳарларидан бири атрофидаги вазиятга изоҳ бериш давомида ёзди.
"Энди қўлларингизга эътибор беринг. Биз рус қўшинларини Северодонецкдаги тузоққа судраб тушдик, гўё шаҳарни "топширдик". Ҳозир рус қўмондонлиги ҳайратда. Улар шаҳарни қўлга олшаглик ҳақида рапорт беришга улгурганди, энди эса кучли қарши ҳужумга учраб, бизнинг қўшинларимиз уларнинг авиация ва артиллериядаги устунлигига қарамай, «москвалик ўртоқлар»ни гўштдан бурдаламоқда", - деди у.
Арестовичнинг сўзларига кўра, Украина Қуролли Кучлари бўлинмалари шаҳар жангларида ақл бовар қилмайдиган жасорат кўрсатмоқда, Россия қўмондонлиги эса ҳужумни тўхтатишга мажбур бўлиб, шаҳарнинг босиб олинган ҳудудларида мустаҳкам ўрнашиб олишга ҳаракат қилмоқда.
Унинг таъкидлашича, Украина Қуролли кучлари том маънода рус ҳарбийларини "йиртиб ташламоқда".
"У ерда жуда оғир жанглар бўлмоқда. Россия қўмондонлиги ҳозирда Северодонецкни ушлаб туриш учун (эслатма, қўлга олиш учун эмас - ушлаб туриш учун!) барча мавжуд кучларини ташламоқда. Бизникилар эса, ўт отишда устунлигига қарамай, душманни ҳақиқатан ҳам шерлардек йиртиб ташлашмоқда. Рус қўшинларидан биринчи маҳбуслар пайдо бўлди. Лекин ҳаммага ҳам унчалик омад насиб этавермайди. Жанг тугамади. Бизникилар йиртишмоқда, йиртишмоқда, йиртишмоқда. Бу маҳорат. Душманникидан кучлироқ", - деди Арестович.