21 яшар Зарина Юнусова – ўғлининг ўлими ҳақидаги иш бўйича жабрланувчи сифатида тан олинган ягона шахс, лекин энди у беш кунлик муддат ичида ўғлининг ўлими ҳақидаги иш тергов қилнаётган мамлакатдан чиқиб кетишга мажбур.
Суд бир неча соат давом этди, гувоҳ – ўша куни ноқонуний муҳожирларни аниқлаш бўйича рейд уюштирган ва Зарина билан Умаралини бўлинмага олиб келган ФМХ Адмиралтейск туман бўлинмаси бошлиғи в.в.б. Понахов сўроқ қилинди. Понахов гўёки у Зарина боланинг онаси эканлигини билмагани ҳақида баҳона ўйлаб топганди – ҳужжатлари бўлмаса, уларнинг ким эканлигини қаердан билиш мумкин. Боланинг онаси ким эканлигини аниқлашни эса у хаёлига ҳам келтирмаган - "биз болалар билан шуғулланмаймиз". Зарина унинг олдида боланинг қорнини тўйғазаётгани эса унга ишонарли далил бўлиб кўринмаган.
Болани онасининг қўлидан олган вояга етмаганлар иши бўйича инспектор Алексеева (Зарина болани тортиб олди деди, лекин гувоҳ бунинг аксини – болани унинг ўзи берганлигини айтди) судга келмади, судья уни гувоҳ сифатида чақиришан бош тортди. Яъни боланинг ташлаб кетилган ва қаровсиз эканлиги ҳақида қандай аломатлар бўйича хулоса чиқарганини сўраш учун адвокатларда ҳеч қандай имконият йўқ эди.
Албатта, тожик гўдак билан судьянинг иши ҳам йўқ эди. Уни бошқа нарса кўпроқ қизиқтирарди: Зарина нима учун Россияга келган? Нима учун вақтида кетмаган? Нима учун рус тилини тушунмайди? Агар рус тилини тушунмаса, бу ерда қадай яшаган?
Пировардида, ҳаттоки Зарина иши бўйича уни ҳимоя қилган тўрт нафар ажойиб адвокат ҳам тизимни енга олмади.
"Қарор ўзгаришсиз қолдирилсин, шикоят эса қондирилмасин", - хулса чиқарди. – Унга таржима қилиб беринг".