Аввалроқ Конгрессда XIX асрда қабул қилинган қоида мавжуд бўлиб, унга кўра депутатларнинг бош кийимида бўлиши тақиқланарди. Демократлар Умар манфаатларида бу қоиданинг бекор қилинишига эришиш истагида.
Иванка Трамп Илхоннинг Конгресc биносида ҳижобда юриш ҳуқуқини тўлиқ қўллаб-қувватлади ва буни «қоидалардаги муҳим ўзгариш» деб атади, хабар беради Bustle.
Эскирган қоидани бекор қилиш ташаббуси билан вакиллар палатаси демократлар фракцияси етакчиси Нэнси Пелоси, Массачусеттслик депутат Джим МакГоверн ва Ильхан Умарнинг ўзи чиқди.