АҚШ Конгрессида биринчи муслима аёл бўлган Илхон Умар ижтимоий тармоқда айрим сиёсий кучлар томонидан антисемитик, деб атайин талқин қилинган Исроил кучларига қарши фикрлари учун узр сўрашига тўғри келганди, яъни мажбур қилинганди.
Демократлар ва республикачилар томондан Илхон хоним кескин танқид қилинишига қарамай айрим прогрессив яҳудий ташкилотлар диний жамоат сифатида яхудийларни камситмаган муслимани ҳимоя қилиб чиқди ва иккиюзлама стандартлардан воз кечишга чакирди.
Таъкидлаш жоизки, Илхон Умар Исроил томонидан Фаластин худудини босиб олишга қарши позицияси билан машҳур.