loader
Foto

АҚШ Конгресси 181 йиллик тақиқни ҳижоб учун бекор қилади

Бундай тузатиш киритилган ҳолатда қонун чиқарувчилар ҳижоб ва ермолка каби диний бош кийимларида ўз хизмат ваколатларини бажариши мумкин бўлади, деб хабар беради Time.

Гап биринчи навбатда, Илхон Умар – келиб чиқиши сомалилик бўлган, АҚШ га қочқин сифатида келган сиёсатчи аёл ҳақида боради. Илхон Ислом талабларига мувофиқ рўмол ўраб юради.

Янги қоидалар ҳаммуаллифи жорий палатанинг демократик камчилик етакчиси Нэнси Пелоси ҳисобланади.

1837 йил тузилган қоидаларда «палата сессиялари пайтида ҳар бир аъзо боши ёпилмаган ҳолда бўлиши керак» эканлиги белгилаб қўйилган.

Тушуниб бўлмайдиган ҳодисалар содир бўлмаслиги учун демократлар Илхон Умар Конгрессда хизмат ваколатларини бемалол бажара олиши учун бу қоидага расман тузатиш киритишни таклиф қилмоқдалар.