Россия Федерацияси Давлат Думасида "ёрқин ғоялар" ишлаб чиқиш давом этмоқда. Авалроқ Литва мустақиллигининг қонунийлигини тан олишни рад этиш ҳақидаги қонун лойиҳаси билан машҳур бўлган депутат Федоров "қонунчилик фантазияларини" тарқатишда давом этмоқда. Унинг таъкидлашича, Дума нафақат Литва, балки Латвия, Эстония ва Украинанинг ҳам мустақиллигини "бекор қилиши" мумкин.
"Литва - бу фақат бошланғич. Бу АҚШ ва НАТО кучлари билан кескин қарама-қаршилик билан боғлиқ вазиятда Россия Федерацияси учун энг катта хавф туғдиради. Шунинг учун Литва ҳозирда биринчи ўринда туради, аммо бу Россия у ерда тўхташга тайёр дегани эмас", деди Федоров.
Унинг фикрича, Литванинг СССР таркибидан чиқишининг бутун механизми қонунийлик талабларига жавоб бермаган. Шунинг учун Россия Федерацияси Давлат Думаси энди уни тартибга солиш ва охирига етказиш билан шуғулланиши керак. Келажакда ундан бошқа Болтиқбўйи республикаларида фойдаланиш имконини беради. Украинага келсак, савол ҳам очиқлигича қолмоқда, у ҳам Иттифоқ таркибидан ноқонуний равишда чиқиб кетган.