loader
Foto

Нега Киев уч кунда қуламади?

Ушбу савол мана сал кам икки ойдирки, ўз хаста онгига юртимиз суверенитетини, миллий мустақиллигимиз ғояларини ҳеч сингдира олмайдиган, қарам қалбидаги маслак-эътиқоди ила Москвани қибла, Кремлни каъба, Қизил майдонда ўтадиган «Ўлмас полк» юришини муқаддас салиб юриши, Путинни эса ўз мазҳабининг пири комили деб биладиган, Россия томонидан олиб борилаётган ҳар қандай сиёсатни Ўзбекистон учун чизиб берилган сиёсий чизиқ сифатида кўрадиган катта-кичик россияпараст ўрисқулларни маънавий-руҳий жиҳатдан қаттиқ қийнаб келаётган саволга айланиб қолган. Бундай тоифа умри бино бўлибдики, ўрисларга ўз хожасидай қараб, Россия армиясини мақтаб, ўриснинг қудрати билан ғурурланиб келган. Ўрис телеканаллари ва бошқа турдаги оммавий ахборот воситалари орқали олиб бориладиган ўрис тарғиботининг қурбонига айланиб, бедаво россияпарастлик дардига мубтало бўлган, яъни мақтанчоқ ўрисларнинг ёлғон-яшиғига лаққа тушган бундай каслар мана 55 кундирки, ўз тинчини батамом йўқотиб, қон босимлари ошиб, санчиб оғриётган қора юракларини чангаллаб қолишган.

Мазкур савол Ғарб оламининг сиёсий доираларини ҳам ўйлантириб қўйган: «Чиндан ҳам, нима учун Киев қуламади?»

Гап шундаки, юртимиз аҳолисининг юқорида тилга олинган россияпараст лақмаларидан ташқари, жаҳоннинг, хусусан, Ғарб оламининг турли-туман сиёсий табақалари ҳам Россия Федерацияси қуролли кучларини, қудратига кўра, дунёда иккинчи ўринда турадиган армия деб билиб, ҳар қандай урушда енгилмаслигига ростакамига ишонишган.

Хўп, ўрисқул лақмаларимиз-у информацион террор билан шуғулланадиган Соловьев, Киселёв, Скобеева, Шейнин, Норкин, Симонян каби ўрис газандаларининг оғзидан чиққан қабоҳатга, шу жумладан, Путиннинг бутун дунёга намойиш этган мультфильмларига, Шойгунинг ўз армиясини мақтаб кўрсатган қуруқ пиарларига, анави чиркин рангли авлиё Георгий тасмасини тақиб юрадиган миллатчи ўрисларнинг ҳар қадамда: «Россиянинг иккита ишончли иттифоқчиси бор холос, у ҳам бўлса, ўз армияси билан флотидир!» («У России есть два надёжных союзника – её армия и флот!») - дея ўкиришларига ишонишган, дейлик. Ғарб оламининг турли-туман сиёсий табақалари-чи? Қандай қилиб улар ўриснинг ёлғонига алданиб қолишди? Нима учун ушбу табақалар ҳам юқорида тилга олинган лақмаларимизга қўшилиб, Россия томонидан бошланадиган тажовуздан сўнг Киев 3 - 4 кунга қолмай қулашини кутишди?

Мазкур таҳлилий мақолада юқорида тилга олинган икки тоифани қийнаган: «Нега Киев қуламади?» - саволига жавоб топишга уриниб кўрамиз.

Жорий йилнинг март ойи охирида Вашингтоннинг Капитолия дўнглигида жойлашган АҚШ Конгрессида ўтказилган йиғилишда бир жанжалли, жуда нохуш масала кўриб чиқилди. Унда АҚШ ҳарбий истихбороти томонидан йўл қўйилган катта хатолик муҳокама қилинди. Аниқроқ айтиладиган бўлса, АҚШ Мудофаа вазирлиги Истихборот бошқармаси раҳбариятининг билдируви тингланиб, қатъий оҳангда савол-жавоблар ўтказилди. Бунда, ушбу бошқарманинг Россия Федерацияси томонидан Украинага қарши тажовузи билан боғлиқ муваффақиятсиз фаолияти қаттиқ танқид қилинди.

Гап шундаки, Кремлнинг Украинага қарши тузган барча босқинчилик режалари АҚШ истихборот хизматларининг агентура манбалари орқали тўла-тўкис қўлга киритилган. Истихборот маълумотларининг ишончлиги масаласида зиғирдай бўлсин, шубҳа бўлмаган. Бунда гап АҚШ истихборот хизматларининг агентура билан ишлайдиган бошқармалари томонидан ҳужжатли тасдиқланган маълумотлар ҳақида борган.

Аммо АҚШ ҳарбий истихбороти, яъни Мудофаа вазирлиги Истихборот бошқармаси ўз ишини сифатли, тўла-тўкис бажармаган. Ушбу бошқарма томонидан йўл қўйилган хато ва камчиликлар Путиннинг Украинага қарши тажовузидан бир ой ўтгачгина фош бўлган.

Мазкур мақолани ўқиётган ҳар қандай кишида, таббийки, савол туғилади: АҚШ Мудофаа вазирлиги Истихборот бошқармаси қандай хатога йўл қўйган экан?

Бу ҳақда сал кейинроқ мулоҳаза юритамиз.

АҚШ истихборот хизматларининг агентура манбалари орқали Путин томонидан Украинага қарши тузган босқинчилик режалари аён бўлгач, АҚШ Мудофаа вазирлиги Истихборот бошқармаси томонидан тақдим этилган маълумотларга ҳам таянган АҚШ ҳарбий-сиёсий раҳбарияти, шу жумладан, шахсан президент Байденнинг ўзи Украинанинг ҳарбий-сиёсий раҳбатиятини бўлажак тажовуз ҳақида ёпиқ ва очиқ каналлар орқали бир неча бор огоҳлантирган.

Бироқ ушбу маълумотларга на президент Зеленский, на унинг атрофидаги раҳбарият таркиби бовар қилган. Аксинча, улар Украина чегараси яқинида йиғилган Кремль қўшини яқин орада тажовуз қилмаслигига комил ишонч билдириб, бундай қўрқинчли хабарлар билан Украинадаги инвесторларни қочирмасликни ва бу билан юрт иқтисодиётига зарар етказмасликни илтимос ҳам қилишган. Улар ҳатто, эсингизда бўлса, ўхшаш хабарлар устидан кулиб, 16 февраль санасини «Халқ бирлиги куни» сифатида нишонлашган.

Илож қанча, АҚШ истихборот хизмати раҳбарияти Европага ташриф буюриб, НАТОга аъзо давлатларнинг тегишли хизмат бошлиқларини Украина билан боғлиқ вазиятга доир маълумотлардан хабардор қилишга мажбур бўлган. Табиийки, мазкур йиғилишда муштарак бир хулоса, у ҳам бўлса:

«Модомики, Украина раҳбарияти тақдим этилган истихборот маълумотларига беписанд қараб, тегишли чора-тадбирлар кўрмаётган ва бу борада бизга расман мурожаат қилиб, ёрдам сўрамаётган экан, демак, ўрис тажовузи бошлангач, Киевнинг узоғи билан 3 - 4 кун ичида қулашига тайёр туриш керак», - деган хулоса чиқарилган.

Ғарб оламининг бундай хулосага таянган ҳарбий-сиёсий доиралари Украина билан Россия ўртасида яшин тезлигида ўтадиган урушда шак-шубҳасиз мағлуб бўлиши кутилаётган расмий Киевга ҳарбий ёрдам беришни лозим топмаган. Шунга қарамай, Украинага оз бўлса ҳам ёрдам бериш керак, дея туриб олган сиёсатчилар ҳам топилган. Чунки АҚШга таклиф қилиниб, тегишли маълумотлар билан таништирилган Украина истихборот хизмати бошлиғи АҚШда турибоқ, Украинага зудлик билан ҳарбий ёрдам керак, деган мазмунда баёнот берган.

Адолат юзасидан таъкидлаб ўтмоқ жоизки, бундай сиёсатчилар тоифасининг гапини ерда қолдиришни истамаган Ғарб ҳарбийлари Украина Қуролли Кучларига Путиннинг тажовузидан 2 ҳафта олдин, тажовуз бошлангач эса яна 2 ҳафта давомида жами 17 мингтача «Javelin» русумли таннкка қарши кўтариб юриладиган ракета комплеклари ва 2 мингтача «Stinger» русумли душман авиациясига қарши ракета комплексларини тақдим қилган.

Бироқ кутилмаганда, Оллоҳнинг иродаси ила ажойиб бир мўъжиза рўй берди!

Киевнинг қулаши нари турсин, Украина Қуролли Кучлари, Миллий гвардия бригадалари, Ҳудудий мудофаа бўлинмалари, партизанлар ҳаракати, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ва украин халқининг оддий вакиллари бир ёқадан бош чиқариб, босқинчи ўрис газандаларини аёвсиз қийрата кетишди, Россия Федерацияси қуролли кучларига жиддий талафот етказганча, ўрис қабоҳатининг аччиқ ичакдай чўзилган жанговар техника колонналарини бирма-бир ёндириб, кулини кўкка совуриб ташлади!

Табиатан тажовузкор ўрисбоши Путиннинг қўшини йирик шаҳарларнинг бирортасини ишғол эта олмади, аксинча, Киев, Чернигов, Сума вилоятларидан шармандаларча қувиб солинди.

Уруш бошланганига бир ой бўлибдики, қудрати путур кетган ўрис фашистлари ўз ниятига эриша олишмади, Путиннинг стратегик режаси, шу жумладан, қуролли куч қўллаб, Украинада ўрис тилига давлат тили мақомини беришга уриниши батамом барбод бўлди!

Жумлаи жаҳон украин халқи томонидан намоён этилган оммавий қаҳрамонлик намуналаридан лол қолиб, таҳсинлар ўқиб юборди. Украинларнинг миллий «Червона калина» қўшиғи бутун дунёда Ватан озодлиги учун олиб борилаётган уруш мадҳиясига, «русский мир» деб аталмиш бугунги фашизмга қарши кураш рамзига айланиб кетди

Дунё парламентлари Ер куррасининг мард етакчиси сифатида эътироф этилган президент Зеленскийнинг мурожаатларини гулдурос қарсаклар ила қарши олди.

Буни кўрган россияпараст лақмаларимизнинг оғзи ланг очилиб қолди. Табиатан ўрисқул юртдошларимиз «Червона калина»ни эшитса нафаси бўғилиб, ўзини қўярга жой топа олмай қолишди. Юраги эзилиб, уйқусини йўқотиб, қон ютган ушбу тоифа: «Киев нега қуламади?» - дея дод солганча, тукини юла кетди. Авлиё Георгий тасмасини таққанча, Украинага бостириб кириб, ер тишлаган ҳар бир ўрис фашистининг ўлими россияпарастларимиз учун катта йўқотишга, ҳақиқий мотамга айланди! Ўрис фашизмига қарши ўз қалами ила курашган мендай ўзбекларга лаънатлар ёғдиришди.

Украинанинг муваффақиятини кўриб, донг қотган Ғарб сиёсатчилари эса чуқур ўйланиб қолди: «Бу нимаси бўлди энди?! Биз қаерда адаштик? Киев нега қуламади?»

Ғарб оламининг ҳарбий-сиёсий доиралари ушбу саволга жавобни Украина заминидаги жанггоҳларда топишди. Аниқроқ айтиладиган бўлса, Россия Федерацияси қуролли кучларининг асл башарасини, хусусан, ҳарбий хизматчиларининг абгор аҳволини, қурол-аслаҳа, ҳарбий ва махсус техникасининг аянчли ҳолатини, ҳарбий қисм, қўшилма ва бирлашма қўмондонлигидан тортиб, кичик командирларнинг ўта саёз профессионал тайёргарлигини, бўлинма ва қўшинларнинг фронт орти таъминотини ташкиллаштириш тадбирлари ўта қониқарсиз даражада йўлга қўйилганлиги ва шу каби кўплаб иллатларни кўриб, Киев нимага қуламанлигини теран англаб етишди.

Қаттиқ таажжубланган АҚШ конгрессменлари адолатли эътироз билдиришди: нима учун улар Россия Федерацияси қуролли кучларининг асл башарасини АҚШ Мудофаа вазирлиги Истихборот бошқармаси томонидан тақдим этилган маълумотларда эмас, аллақандай блогерлар томонидан жанг майдонларида олинган фотосуратлару, видиероликлар орқали кўришди? Ахир Истихборот бошқармаси томонидан тақдим этилган ишончли маълумотларга асосланиб, Украинага ҳарбий-техник ёрдам бериш борасида тегишли қарорга келишлари керак эдику, улар?

Қолоқ ўриснинг асл башараси билан танишиб чиққан Ғарб сиёсатчилари ҳечдан кўра кеч тамойилига амал қиладиган, қаҳрамон украин халқига атрофлича ёрдам берадиган бўлди. Зеро улар ўрис газандалари Украина устидан ғолиб чиқа олмаслигига амин бўлишди ва бунга йўл қўйиб бўлмаслигига аҳд қилишди.

Педофил ўрис ҳарбийлари томонидан Украина заминида, хусусан Буча ва Ирпень шаҳарларида содир этилган ҳарбий жиноятлар, Кремлнинг бутун бошли украин халқига қарши олиб бораётган геноцид сиёсати эса Ғарб оламининг аҳолиси-ю, сиёсий доираларини чуқур ларзага келтирди, инсониятнинг умумий душмани бўлмиш «русский мир» фашизмига қарши кураш йўлида тараққийпарвар дунё мисли кўрилмаган даражада бирлашиб кетди.

Ғарб сиёсатчилари томонидан уруш бошида йўл қўйилган ҳарбий-сиёсий хато ва камчиликлар бартараф этилди, бугунги кунга келиб, Украина Қуролли Кучлариига берилаётган кенг миқёсли ҳарбий-техник ёрдамнинг кети узилмай қолди.

Ўриснинг қотиллигини, бузуқ ниятига эришиш йўлида ҳар қандай жиноятга қодир эканлигини кўрган банибашар Путиннинг сиёсатини халқаро майдоннинг барча минбарларида қаттиқ қоралади.

Худо уриб қўйган россияпараст ўрисқулларимиз эса пинагини ҳам бузишмади, ўз соҳибларининг ҳарбий жиноятларини оддий ҳолатдек кўриб, айбни осонликча украин халқининг ўзига тўнкашди қўйишди.

Мана энди АҚШ Мудофаа вазирлиги Истихборот бошқармаси томонидан йўл қўйилган хато ва камчиликлар муҳокамасига ўтамиз.

Маълум бўлишича, мулоҳаза юритилаётган бошқарма Россия Федерацияси Қуролли Кучларининг қудратига ҳаддан ортиқ юқори баҳо бериб юбориб, Украина Қуролли Кучларининг қудрати-ю, жанговар салоҳиятига етарлича баҳо бермай, беписанд қараган экан.

Жумладан, бошқарма таҳлилчилари:

1. Украинанинг сиёсий раҳбарияти томонидан олиб борилган фаолият билан ҳарбий раҳбариятнинг фаолияти ўртасида каттагина фарқ борлигини, бир-бириидан деярли мухтор кечаётганини англаб етишмаган.

2. Украина Қуролли Кучларининг қуйи поғоналари ҳам маълум даражада мухторлигини, кичик командирлар таркиби ўрис армиясидан фарқли ўлароқ, мустақил фикр юритиш, қўмондонлик томонидан қўйилган топшириқ ижросини бажариш йўлида жанговар вазиятда оқил ташаббус кўрсата билиш, мустақил қарор қабул қилиш қобилиятини кўра билишмаган.

3. Украина Қуролли Кучларининг ҳарбий сафарбарлик имкониятларига, уруш даврида Ҳудудий мудофаа бўлинмаларининг жанговар фаолиятини тўғри йўлга қўя билишига етарлича баҳо бера олишмаган.

Россия Федерацияси қуролли кучлари масаласида эса АҚШ Мудофаа вазирлиги Истихборот бошқармаси қаттиқ янглишган.

Гап шундаки, мазкур бошқарма ҳам юқорида тилга олинган россияпараст лақмаларимиз сингари буғубоқар Шойгунинг Россия Федерацияси Қуролли Кучларида олиб борилаётган ислоҳотлар борасидаги лофларига ва давлат раҳбари Путиннинг мудофаа соҳасига оид ёлғонлари-ю, кўрсатган мультфильмларига лаққа тушган.

Россия Федерацияси қуролли кучлари тасарруфида мавжуд ҳарбий қисм, қўшилма ва бирлашмалар, уларнинг ихтиёридаги қурол-аслаҳа, ҳарбий ва махсус техника сони, давлат бюджетидан мудофаа манфаатларида ажратилган маблағ миқдори, қуролли кучларда олиб борилаётган ислоҳотлар, амалга оширилган жанговар тадбирлар каби кўпдан-кўп маълумотлар АҚШ Мудофаа вазирлиги Истихборот бошқармаси томонидан тўғри ҳосил қилинган бўлиб, турли техник воситалар, шу жумладан, сунъий йўлдошлар орқали қайта-қайта текшириб борилган.

Бироқ, АҚШ Мудофаа вазирлиги Истихборот бошқармаси раҳбарияти Россия Федерацияси қуролли кучларида ўғрилик, давлат мулки ва ҳарбий мулкни талон-торож қилиш ҳолатлари, коррупция каби соғлом ақлга тўғри келмайдиган ҳолатлар ниҳоятда кенг тус олган бўлиб, оддий аскаридан генералигача ўғри, юлғич, баттол эканлигини хаёлига ҳам келтирмаган.

Ваҳолангки, Россия Федерациясининг мудофаа ва хавфсизлик идораларида зўрлик ва ёғламачилик тамойили ҳукм сурган. Хусусан, бўйсунувчилар ўз бошлиқларига фақат бошлиққа хуш келадиган ҳисоботларнигина тақдим этиб боришган. Ушбу идораларда нохуш янгиликлар, камчилик ва хатолар ҳақида гапириш ман этилган. Асл воқеликни фош этиб, рўйи рост ҳисобот берган бўйсунувчилар жазоланган ёки лавозимларидан четлаштирилиб, ўрнига «гап уқадиган» шахслар тайинланган. Шу зайлда тузилган ҳисоботлар Путиннинг столига ҳам қўйиб борилаверган. Ҳарбий қурилиш ва хавфсизлик соҳасига ажратилган маблағлар йилдан йилга катта-кичик амалдорлар томонидан талон-торож қилиб борилаверган, армияда коррупция ва сохтакорлик гуркираб яшнаган.

Федерал хавфсизлик хизматининг Украинада бешинчи колоннани шакллантириб, кучайтиришга ихтисослашган департаментидаги сохтакорлик, давлат маблағини талон-торож қилиш ишлари ҳам бундан батта бўлса бўлганки, кам бўлмаган. Оқибатда бахти қора Путин Украинага юборадиган қўшинини маҳаллий аҳолининг асосий қисми гулдасталару, черковда мўътабарлаштирилган кекслар билан қарши олишига ишониб қолган.

Шуниси қизиқки, бефаросат Путин ўз атрофидаги амалдорларга, хусусан, армия генерали Шойгу, генерал-полковник Беседа, ўз ёрдамчиси Сурков кабиларга тўла-тўкис ишониб, Киевнинг «атиги 3 – 4 кунда қулаши» кутилган «махсус ҳарбий операция» манфаатларида давлат бюджетидан алоҳида маблағ ажратиб қўйишни лозим топмаган.

АҚШ Мудофаа вазирлиги Истихборот бошқармаси раҳбарияти қаердан билсин ўрис армияси тасарруфидаги ҳарбий ва махсус техниканинг двигателлари, қимматмаҳо ва рангли металлдан иборат махсус блок ва тизимларини зиммасига ушбу техника учун жавобгарлик юклатилган шахсий таркибнинг ўзи ўғирлаб чиқиб, бозорда сотиб юборганини? Ёки ҳарбий қисм фронт орти таъминоти бўлинмаларининг фаолияти нуқул криминалдан иборатлигини, ёқилғи-мой маҳсулотлари борми, буюм таъминотига тегишли захиралар борми, кўчага олиб чиқиб сотилишини қаердан билсин? Қурол-аслаҳа, ҳарбий ва махсус техникани модернизация қилиш учун ҳар йили ажратиб бориладиган маблағ қуролли кучлар қўмондонлигининг барча поғоналари ғаразли мақсадларда ўзлаштириб юбориш одати борлигини қаердан билсин? Ёхуд танк бошқарадиган механик-ҳайдовчининг махсус курсиси ўрнига казармадан олиб чиқилган ёғоч табурет ўрнатиб қўйилганини кўрибдими ўша америкалик ҳарбий истихборот мутахассислари?

АҚШнинг истихборот учун мўлжалланган сунъий йўлдошлари соҳа мутахассисларига Россия Федерацияси қуролли кучлари ихтиёридаги танк ва самолётлар сонини кўрсатаверади-ю, ўша ҳарбий техника ичидаги блок ва механизмларни ўрисларнинг ўзлари ўғирлаб сотишганини ва бу билан ўз ҳарбий қисмининг жанговар шайлик даражасига путур етказганини кўрсатмайдида.

Уруш эълон қилиш арафасида Россия Федерацияси мудофаа вазири армия генерали Сергей Шойгу Россия Федерацияси қуролли кучлари олий бош қўмондони Владимир Путинга Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги жанговар техниканинг 70 фоизи модернизация қилингани, қолган 30 фоизи эса яп-янги техника эканлиги ҳақида билдирув берди.

Бироқ бир умр ўрисга ишониб келган россияпараст лақмаларимиз ўйлагандек, узоғи билан 3 - 4 кун давом этиши керак бўлган «махсус ҳарбий операция» юрти Тувада ўзига кошона қуриш билан овора бўлган Шойгунинг Путинга тақдим этган билдируви ғирт ёлғон эканлигини, давлат бюджетидан мудофаа манфаатларига, шу жумладан, жанговар техника турларини модернизация қилишга ажратилган миллиард-миллиард рубллар коррупция ва талон-торож ботқоғига ботиб кетганини яққол кўрсатиб қўйди.

Оқибатда, толеи паст Путин уруш бошлаши ҳамоно, ўрис техникасининг аксарияти ишламай, ҳарбий қисм ҳудудидан чиқа олмади. Амал-тақал қилиб юргизилгани эса йўлда бузилиб, Украина дронлари-ю, артиллерия тизимларига ем бўлди. Украин деҳқонлари билан маҳаллий лўлилар эса шарафсиз ўрис армиясининг Шойгу томонидан қоғоздагина «модернизация қилинган» жанговар техникасини ўз тракторларига улаб, дунё ҳарбийларини хандон оттирганча, анча-мунчасини тортиб кетишди. Мана, нима учун Киев қуламади!

Украинанинг ракета-артиллерия бўлинмалари дастлаб Бердянск бандаргоҳидаги катта «Саратов» десант ташиш кемасини, сўнг ўрислар билан россияпараст ўзбексимонларнинг ғурури бўлмиш «Москва» ракета крейсерини ғарқ қилгани – Путин учун, Соловьев, Киселёв, Скобеева, Шейнин, Норкин, Симонян каби тарғиботчилар томонидан манқуртга айлантирилган ўрислару, россияпарастлар учун мисли кўрилмаган шармандали фожиа, ўта улкан йўқотиш бўлди.

Киевни қулата олмаган шўрлик Путин айни дамда Украинага бостириб кирган қуролли кучлари шармандали мағлубиятга учрагани боис махсус давлат ҳайъатини тайинлаб, тергов тадбирларини бошлаб юборди. Бугунги кунда кўпдан-кўп генерал ва адмираллар, ҳарбий ва ҳарбий бўлмаган мансабдор шахслар ҳибсга олинди, мудофаа ва хавфсизлик идораларида «тозалаш» ишлари бошланди.

Хулоса тариқасида айтиш мумкинки, автократия давлати бўлмиш Россия Федерацияси қуролли кучларида коррупция ва талон-торож ҳолатлари шу даражада гуркираб кетган эдики, бутун бошли ўрис армияси ҳақиқий уруш майдонида батамом йўқ бўлиб кетадиган ҳолатга келиб қолди. АҚШ Мудофаа вазирлиги Истихборот бошқармаси эса ушбу ҳолатни кўра билмади. Оқибатда, мазкур бошқарма томонидан тақдим этилган маълумотларга таянган АҚШ Конгресси ва Ғарб оламининг бошқа ҳарбий-сиёсий доиралари янглиш хулосага борди – Украинадан умидини узиб, Киевнинг Россия томонидан бошланадиган тажовуздан сўнг 3 - 4 кунга қолмай қулашига шубҳа қилишмади.



Бироқ улар қаттиқ янглишишди, Киев, кўриб турганимиздек, қуламади!

Шокир Долимов

истеъфодаги подполковник