"Бу етти ёшли украиналик бола Киевда Россиянинг қанотли ракетаси унинг уйини портлатмагунча тинч ухлаётган эди. Украинада кўпчилик ҳали азият чекяпти. G7 саммити Россияга қарши кўпроқ санкциялар ва Украина учун кўпроқ оғир қуроллар билан жавоб бериши керак. Россиянинг касал империализмини мағлуб этиш керак", деди Кулеба.
Киев мэри Виталий Кличконинг хабар беришича, Шевченко районида жойлашган уйга берилган эрталабки ракета зарбаси натижасида тўт киши касалхонага ётқизилган, 25 киши эвакуация қилинган. Қутқарувчилар яна бир эркак ҳалок бўлганини маълумқилишди.