loader
Foto

НАТО альянсга Финляндия ва Швецияни қабул қилиш ҳақида баённомаларни имзолади

5 июль куни НАТОнинг 30 та давлати элчилари Финляндия ва Швециянинг иттифоққа қўшилиш тўғрисидаги баённомаларини имзоладилар. Натижада, бу икки давлат энди Шимолий Атлантика альянсининг барча йиғилишларида қатнашиши мумкин, бироқ ҳозирча овоз бериш ҳуқуқига эга эмас, деб ёзади Deutsche Welle.

"Иккала давлат ҳам НАТО аъзолигида назарда тутилган сиёсий, ҳуқуқий ва ҳарбий мажбуриятларини бажариш истаги ва қобилиятини расман тасдиқлади", дейилади альянсга қўшилиш баённомасида.

Финляндия ва Швецияни НАТОга қабул қилиш тўғрисидаги қарор альянснинг барча 30 та давлати ҳукуматлари томонидан тасдиқланиши керак.

Эслатиб ўтамиз, Швеция ва Финляндия 18 май куни НАТОга кириш учун ариза топширган эди.