loader
Foto

Татаристон муфтийси Украинадаги босқинчиликни қўллаб-қувватлашини эълон қилди

"Биринчидан, биз дин арбоблари сифатида барча катаклизмлар, бахтсизликлар, кулфатлар, тўқнашувлар сабабларини ёдда тутишимиз керак. Қийинчиликлар гуноҳлардан келиб чиқади. Иккинчидан, Ғарб жамоатчилигининг иккиюзламачилиги, иккиёқлама стандартлари кўзга ташланади. Нега Европада бирор воқеа содир бўлса, шундай санкциялар қўлланади, лекин мусулмон давлатлари, Ироқ, Ливия, Фаластиндаги жанговар ҳаракатлар чоғида қон тўкилса, бутун Ғарб олами сукут сақлайди? Биз тинчлик тарафдоримиз десак, бутун дунёда тинчлик тарафдори бўлишимиз керак. Украинадаги можаро эса ўтган ҳафта бошлангани йўқ, у 8 йилдан бери давом этмоқда ва биз ҳозир ҳамма нарса якунига етиши, рус ва украин халқига тинчлик келишини сўраб дуо қиламиз", - дея таъкидлади исмоилоғачи тариқатининг вакили Камил Самигуллин.

Агентлик суҳбатдошининг сўзларига кўра, Татаристон диний бошқармаси муҳтожларга гуманитар ёрдам кўрсатиш учун маблағ йиғиш акциясини ташкил қилган. "Энди биз дуч келадиган қийинчиликларга, хусусан, қочқинларга бошпана беришда бирлашишимиз керак. Татаристон маънавият бошқаруви барча мумкин бўлган моддий ёрдамни кўрсатиш учун аллақачон маблағ йиғиш, озиқ-овқат йиғишни ташкил қилган ", дея қўшимча қилди тариқатчи муфтий Самигуллин.