Яқинда 29 яшар австралиялик аёл ўзи учун кутилмаган ҳодисага дуч келди – куппа-кундузи, кўчанинг ўртасида нотаниш ўсмирлар унга қараб «ўзингнинг мамлакатинг йўқол!» деб қичқира бошлади, хабар беради Daily Mail.
«Гарчи ўзим атеист бўлсамда, одамлар динга эътиқод қилиш ҳуқуқига эга. Ҳижоб диний ашё бўлмаган тақдирда ҳам у камтарлик тимсоли, аёл киши одамлар орасида ўзини қулайроқ ҳис этишгиа хизмат қилади».
Бу воқеа Эринни ғарб жамиятида мунтазам равишда исламофобия тажовузларига учрайдиган муслима аёллар нимани ҳис қилишини тушунишга, уларга нисбатан самимий туйғулар пайдо бўлишига олиб келди. Боз устига, муслима аёллар ижтимоий тармоқларда уни қўллаб-қувватлашди.