loader
Foto

Судан: қабилалараро қирғинда ўнлаб одамлар ҳалок бўлди

Жанубдаги провинсиядаги хауса ва бирта этник гуруҳлари ўртасидаги жангларда 150 га яқин одам жароҳатланган, деди якшанба куни Гамал Носир ал-Саид.

Унинг Associated Press агентлигига айтишича, ҳалок бўлганларнинг аксарияти отиб ўлдирилган ёки пичоқланган йигитлардир.

Ал-Саид Хартум ҳукуматини Мовий Нил касалхоналарида замонавий асбоб-ускуналар ва ҳаётни сақлаб қолиш учун дори-дармонлар йўқлиги сабабли оғир жароҳатланган 15 кишини ҳаво транспортида олиб чиқишга ёрдам беришга чақирди.

Шанба куни расмийлар қурбонлар сони камида 31 киши эканлигини айтди.

Ҳукумат минтақада барқарорликни таъминлаш учун ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган тезкор қўллаб-қувватлаш кучларини жойлаштирди. Шунингдек, улар шанба куни кечқурундан бошлаб тунги комендантлик соати жорий қилинди ва тўқнашувлар бўлган штат пойтахти Роснйрес ва Ал-Дамазин шаҳарларида йиғилишларни тақиқланди.

Мовий Нил губернатори Аҳмад ал-Омда жума куни ҳар қандай йиғилиш ёки юришларни бир ой давомида тақиқлаш тўғрисида буйруқ чиқарди.

Ал-Дамазин шаҳрида яшовчи Аҳмад Юсуфнинг AFP ахборот агентлигига айтишича, шанба куни ўнлаб оилалар тартибсизликлардан қутулиш учун кўприкдан шаҳарга ўтган.

Тиббий манбаларга кўра, касалхоналар қон топшириш учун шошилинч мурожаатлар юборишган.

Ал Розейр касалхонасидаги манбанинг AFP агентлигига айтишича, шифохонада "биринчи тиббий ёрдам ускуналари тугаб қолган" ва жароҳатланганлар сони ортиб бораётгани сабабли қўшимча кучлар зарур.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Судан бўйича махсус вакили Волкер Пертес барча томонларни вазминликка чақирди.

Зўравонлик Бирта қабиласи Хаусаларнинг "ерга киришни назорат қилиш учун фуқаролик органи" сўровини рад этганидан кейин содир бўлди, деди AFP га исмини ошкор қилмаслик шарти билан таниқли хауса аъзоси.

Аммо юқори мартабали Бирта аъзоси унинг қабиласи Хаусларнинг ўз ерларига бостириб киришига муносабат билдирганини айтди.

Киссан минтақаси ва умуман Мовий Нил штатида узоқ вақтдан бери тартибсизликлар кузатилган ва жанублик жангарилар 2019 йилда кўча намойишларидан сўнг армия томонидан ҳокимиятдан ағдарилган Суданнинг собиқ диктатори Умар ал-Башир учун «зирапча»га айланган.

Мутахассисларнинг айтишича, армия бош қўмондони Абжул-Фаттоҳ ал-Бурхон бошчилигидаги ўтган йилги давлат тўнтариши хавфсизлик бўшлиғини яратиб, мамлакатда ер, чорва моллари, сув ва яйловлар билан боғлиқ муаммолар мунтазам авж олиб бораётган қабила зўравонликларининг қайта тикланишига туртки бўлган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР