loader
Foto

Қосим-Жўмарт Тўқаев Маккада Умра амалини бажарди

"Президент алоҳида шараф билан тақдирланди - у эшиклари ҳурматли меҳмонлар учун алоҳида ҳолатлардагина очиладиган Каъбага кирди. Бу Саудия Арабистони раҳбариятининг Қозоғистон раҳбарига чуқур ҳурмат билан муносабатда бўлганидан далолатдир", - дейилади давлат раҳбари матбуот хизмати баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, 23 июль, шанба куни Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев қирол Салмон бин Абдулазиз ал Сауднинг таклифига биноан расмий ташриф билан Саудия Арабистонига келди.

Саудия Арабистони Қиролининг "Каср ас-Салом" саройида Қосим-Жўмарт Тўқаевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Шундан сўнг Президент Тўқаев Саудия Арабистони билан муҳим келишувларни эълон қилди. Учрашув якунлари бўйича томонлар 13 та муҳим ҳужжатни имзоладилар.

Шунингдек, Қосим-Жўмарт Тўқаев Салмон бин Абдулазиз ал Саудни "Алтын Қыран" ордени билан тақдирлагани маълум қилинди.