Хабарда қайд этилишича, Украина ва АҚШ Мудофаа вазирлари Алексей Резников ва Ллойд Остин яқинда бўлиб ўтган "Рамштейн-4" Украинани ҳимоя қилиш бўйича алоқа гуруҳининг йиғилиши натижалари ва Украинага хавфсизлик соҳасидаги ҳозирги ёрдам, шу жумладан АҚШнинг хавфсизлик соҳасидаги сўнгги мажбуриятлари, HIMARS тизимлари билан таъминлашни муҳокама қилди.
Остин Резниковни "Қўшма Штатлар ускунани иложи борича тезроқ Украинага етказиб беришга ҳаракат қилмоқда" деб ишонтирди.