Северодонецк ва Лисичанскни қўлга киритиш рус босқинчиларининг сўнгги тезкор муваффақиятидир.
Ушбу фикрни Украина Президенти офиси раҳбарининг маслаҳатчиси Алексей Арестович билдирди.
"Захиралар тугаб, тезкор муваффақиятсизликлар кучайиб бораётгани боис, улар захираларни асосий ҳудудлардан кўчирмоқда. Қўлга киритилган чегараларни ҳимоя қилиш учун. Бу стратегик муваффақиятсизликнинг ошкор бўлишини яқинлаштиради", - дейди у.
Унинг сўзларига кўра, ҳеч бўлмаганда қандайдир ҳужумлар бор экан, "операция мақсадларига эришилади" ибораси совун пуфаги сингари ёрилмайди: "Бу қандайдир муваффақиятга ёлғон умид беради, "операция" мақсадлари эса ушбу умидларга мослаштирилиши мумкин."
Арестовичнинг фикрича, Путин Совет Иттифоқини қайта тиклаш учун Украинага қўшин юборган.
"Совет Иттифоқи эгалик қилган ва қўллаган миқёси ва усуллари билан. Фақат нозик жойи шундаки, у ушбу миқёс ва усулларни таъминлайдиган ресурсларга эга эмас. Замонавий Россия Федерациясида улар ҳатто яқинига ҳам кела олмайди", - дея хулоса қилди Президент офиси раҳбарининг маслаҳатчиси.
Аввалроқ Бош штаб Украина Қуролли кучлари ҳарбий хизматчилари турли йўналишларда душманларнинг бир нечта ҳужумларини муваффақиятли қайтаргани ҳақида хабар берган эди.
Шунингдек, рус босқинчилари Северск ва Соледарга ҳужум қилиш учун шароит яратаётгани ҳақида хабар берилган.