loader
Foto

Зеленский русларнинг 40 минг аскари ўлдирилганини айтди

"Тўрт ой давомида Россия давлати ўз фуқароларига босқинчилик контингентининг йўқотишлари тўғрисида ҳеч қандай, ҳатто цензура қилинган маълумот бермади. Мутлақ сукунат жимлик. Сиёсий ва ҳарбий даражадаги кўплаб интервьюлар ва нутқларда ҳеч нарса нашр этилмади ёки айтилмади.

Бироқ, бу рақам деярли 40 мингни ташкил этади – Россия армияси 24 февралдан бери жуда кўп одамларни йўқотди. Ва яна ўн минглаб ярадорлар, майиб-мажруҳлар бор.

Агар Россия давлати буни расмий равишда ва ҳатто умумий жиҳатларда айтмаса, демак, Россияда ҳар қандай алоқани сақлаб қолган ёки уларнинг жамотчилигига ахборот таъсирини сақлаб қолган ҳар бир киши ушбу оддий ҳақиқатни имкон қадар етказиши керак. Ўлдирлиган босқинчиларнинг ўзи 40 мингта".